Россияликлар президент совғаси – BMW X6 ни сотувга қўйган спортчининг қарорига ўз муносабатини билдирди

26 август, жума куни Россия президенти Владимир Путин томонидан Рио–2016 Олимпиадаси ғолибларига совға қилинган BMW X6 машинаси автомобилларни сотиш сайтида сотувга қўйилгани ҳақида хабар қилинганди.

«Auto.ru» сайтида Катерина исми билан BMW X6 сотилишини эълон қилган фойдаланувчи президент совғаси учун 4 миллион 670 минг рубль сўраган. Машина сотувга қўйилган куннинг ўзида сотиб юборилган. «Р-Спорт» бош муҳаррири Василий Конов Катерина машинанинг эгаси ҳисобланмаслигини ҳамда BMW X6 синхрон сузиш бўйича Олимпиада чемпионларидан бирига тегишли эканини, аммо спортчи қизнинг исмини ошкор этмаслигини айтганди.

«Вести.ru» ушбу воқеа юзасидан бошқа спортчи ва мутахассисларнинг фикрларини жамлади.

– У ким эканини айтмайман! Мен ўзим сотмайман, менга [машина] ёқяпти, – деди синхрон сузиш бўйича Россия термасининг аъзоси Алла Шишкина.

– У ким эканини била олмайсиз ҳам. Агар инсон бир нимани айтмоқчи бўлганида, бу ҳақда айтган бўларди. Нима учун бунинг ортида катта машмаша пайдо бўлганини билмайман. Бу совға ва у билан исталган ишни қилса бўлади. Балки, ўша инсон ўзи учун оддийроқ машина сотиб олмоқчи, ёки молиявий муаммоларни ҳал қилмоқчидир, – деди синхрон сузиш бўйича Россия термасининг бошқа бир аъзоси Александра Пацкевич.

– Гап шундаки, бу қиз яқиндагина ҳайдовчилик гувоҳномасини олди ва камдан-кам машина ҳайдайди. У (машинани сотиб юборган қиз) автомобиль ичига ўтирганида, унинг ички ва ташқи кўриниши маъқул келди. Аммо у бундай катта ҳажмдаги машиналарга кўникмаган ва Кремлдан автомобилни ўзи ҳайдаб чиқа олмаган. Машинани ҳайдовчилардан бири унинг уйига келтирди. Натижада у автомобилни сотишга қарор қилди, мен эса унга бунда ёрдам беряпман, – дея аниқлик киритди шахси маълум қилинмаган дилер.

– Совға сифатида қабул қилиб олинган автомобилга жисмоний шахслар даромадидан 13 фоизлик солиқ тўланади. Бу ҳам катта суммадир, – деди ҳуқуқшунос Константин Мальков.

«Ҳар бир спортчи ўз ютуғини қандай қилиб ишлатишни ўзи ҳал қилади. Масалан, қизлар ўртасидаги гандбол баҳсларида Олимпиада чемпиони бўлганларнинг ҳар бири Рио–2016 Паралимпия ўйинларидан четлаштирилган спортчиларни қўллаб-қувватлаш учун 100 минг рублдан ажратади. Бу эса 1,5 миллион рублни ташкил қилади», – дейилади «Вести.ru» хабарида.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Август 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Июл   Сен »
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви