Экинзордаги сирли учрашув

Ариқдаги  сувда ўз аксимни кўрганимда қўрқиб кетдим. Сув тўлқинланиб турарди. Гўё мен ҳавода қимирлаб турганга ўхшардим. Ич ичимдан бу шунчаки ваҳима эканлигини билиб турсамда, сиртимда нимадир мени ҳаяжонга солаверарди. Қўрққанга қўша кўринади  деб шунга айтсалар керак. Ўша бобомнинг бошларидан ўтказган воқеани эшитганимдан сўнг сувдан қўрқадиган бўлиб қолдим.

Ўшанда сен жуда кичкина эдинг,  дея ҳикоя қилиб бергандилар бобом. Мен катта шийпонда Усмон  ака билан бирга сувчилик қилардик.

Усмон ака ким, сўрагандим мен  бобомнинг тиззаларига бош қўйганча.

Бобом бироз жим қолади. Афтидан Усмон акани эсга олиб қолдилар, шеклли.

Усмон ака ўртоғинг Алижоннинг бобоси. Сен уни билмайсан. Айтдимку, у пайтлар сен жуда ёш эдинг. Хуллас, орада Усмон аканинг тоби қочиб қолди. Ёлғиз ўзим даладаги экинларга сув қуйишимга тўғри келди.  Кун буйи далада бўлдим. Қуёш ботар пайтига яқин уйга қайтаётсам, биздан кейинги ерларнинг эгаларидан бўлган бир йигит  мен экинимга бошқарган сув ўзанини ўзгартириб, уз даласи томон бошқариб олаётганини кўриб қолдим. “мени кетишимни кутиб турган эканда” дея хаёлимдан ўтказдим.  Жаҳлим қичиб кетди.  Ариқ дамбаси олдига бордим. Йигит менга қарадию, нимасинидир йўқотган одамдек талмовсираб қолди. Ўзининг нотўғри  иш қилганини тушунган бўлса ҳам кечирим сўрамади ҳам. Индамай ортига қайтиб кетаверди.

Мен эса ўйлай ўйлай шу ерда қолишга, экинларни тўлиқ суғориб бўлмагунча уйга қайтмасликка қарор қилдим. Кечаси кенг ва қўронғу даладаёлғиз қолишнинг мен учун ҳеч қандай қўрқинчли жойи йўқ эди. Бундан олдин бир неча марта усмон ака келмаганида ёлғиз ўзим  қўронғуда бўлса ҳам экинларни суғорганман. Негадир Усмон аканинг охирги пайтлар кўп тоби қочадиган бўлиб қолди.  Шаҳарга олиб бориб ҳам даволашди, фойдаси бўлмади, касали яна қайталанди. Ҳозир уйда бир неча дав муолажалари оляпти. “Ишқилиб тезроқ тузалиб кетсинда, анча қийналди, бечора”, дея ариқда Усмон билан бирга қурган дамбамиз олдида ўтирганча ҳаёлимдан ўтказдим.

Ариқ бўлса ҳам ана шу жойда сувнинг оқиш  тезлиги юқори. Бунинг устига сувнинг ўзида кичиқ “ўпқон” пайдо бўлган, сув айланиб айланиб оқади. Ойнинг хира нурлари шу сув ўрасига тушиб турганга ўхшайди. Дарахтлардан тўкилган барглар ҳам, ўзоқ дарёлардан оқиб келаётган дароахт шохларию, шунга ўхшаш нарсалар ана шу “ўпқон”да ичида  бир неча сония айланадию,  кейин яна сув юзасига чиқади.  Сўнгра биз дамба қуриб сув  оқимни йўналтирган экинзор томонга оқиб кетади.

Ана шундай одатий манзарага тикилиб турар эканман бирдан сувда  кимнингдир акси кўринди.бу бошида англамадим. Дарахт шохлари менга шунақа туюлаётгандир деб хаёлимдан ўтказдим. Бироқ иккинчи марта ҳам ўша акс сувда яна пайдо бўлди. Бошимни кўтариб ён атрофга қарашга шошилмасдан сувдаги аксга диққат билан назар солдим.   Кўк рангдаги униқиб қолган тўн ва бошида эскириб кетган бўлса ҳам ўзи яхши кўрадиган дўпписини эгри қилиб қўндириб олганча Усмон ака турарди.  Дарров кўзларимни сувдан уздиму қаршимда турган Усмон акага қарадим.

Эйе, Усмон ака, Хизрни йўқласам бўларкан, дедим уларнинг кутилмаганда яна ярим тунда далага келганларидан ҳавотирга тушиб. Тузалиб қолдингизми, нега келдингиз, ўзим ҳаммасини эплаётгандим, келмасангиз ҳам бўлардику…

Далаларимдан ҳавотир олдим, деди Усмон ака.

Унинг бу гапини эшитиб ҳайратда қолдим. Ҳатто қўрқиб ҳам кетдим. Чунки мен унинг юзларига термулиб тургандим ва қачонки у жавоб берганида  лаблари умуман қимирламаганди. Унда мен қандай қилиб унинг овозини эшита олдим деб ўзимни саволга тутдим. Бироқ буни Усмон аканинг ўзидан сўрашга ийманаётгандим. Мени жинни бўлган деб ўйламасни деган бўлсам керак ўша дақиқаларда. Мен ана шу ҳаёллар билан бўлиб турганимда Усмон ака экин оралаб кетди. мен у Сувнинг экинзор охиригача етиб бордими ёки йўқ шуни текширгани кетди деб ўйладим. Бироқ орадан қанча вақт ўтган бўлса ҳам улар экинзордан қайтиб чиқмадилар бу орада менинг ҳам кўзим илиниб ухлаб қолибман.

Уйғонганимда эса, кун анча ёришган,экинзор охиригача тўлиқ сув етиб борган эди. Мен дамбани очиб сув ўзани кечаги йигитнинг экинзори томонга очиб юбордим.   Кечқурун яхши ухлай олмаганим сабаблими уйгаа қайтаётганимда ҳам уйқусираб бораётгандим. Қишлоқ ичига яқинлашганимда эса кўча бошида тумонат одамнинг тўпланиб турганини кўрдим. Яқинроқ борганида эса у ерда тазия бўлаётганди. Турган жойимда тўхтаб қолдим.кўчадошларимдан бири келибхўрсинганча Усмон аканинг кеча шомда дунёдан ўтганини айтди.

Мен талмовсираб қолдим. Ахир бугун тунда улар далага бордиларку, мен Усмон акани сув бўйида аниқ кўрдим. Лекин бу қанда бўлди, ҳеч нарсани тушуна олмасдим. Лекин мен шуни аниқ билардимки, Усмон ака ўз даласини жуда ҳам яхши кўрарди.

Бобомнинг айтиб берган бу ҳаётий воқеаларидан сўнг  кечки пайт сув бўйига боришга чўчийман. Бобом ўшанда Усмон бобонинг руҳини кўрган бўлса керак деб ўзимча хулоса чиқараман. Бобом эса бу воқеа ҳақидаги ҳамма саволларимга ҳам жавоб бергиси келавермайди. Менга  бот бот кеч бўлганда кўчада юрмаслигимни тайинлайверадилар. Мен эса атрофимиздаги ана шундай синоатли ҳолатлар ҳақида узоқдан узоқ ўйлайвераман…

                                                                                            Мухтасар

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Август 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Июл   Сен »
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви