Бугун ўлиб қоламан

-Вой-воя, жоним узилай деяпти. Мендан айрилиб қоласизлар. Раҳматли бобонг тушимга кирди, сени олиб кетаман дейди-я.

-Э, буви, қўйсангизчи бунақа гапларни-деди невара бувисининг қўлларидан ушлаб.

Кейин гапга ўғил қўшилди:

-Ойи, қаричиликда энди. Одам бир ундоқ бир бундоқ бўлади. Ўлим ҳақида ўйламанг.

-Мен ўйламасам, унда ўлмайманми, сен қаерданам билардинг. Онангнинг кўнгли билан ишинг йўқ. Бирорта набирамнинг тўйини кўра олмадим. Мана бу ўғлингнинг ҳам ўзи уйланадиган ёши келиб қолган. сен бўлсанг, ҳали болам ёш деб юрибсан. Онангни ўйламайсан, кўзи очиқлигида шу биринчи набирасининг тўйини кўрсин демайсан.

-Ойи, ҳали унинг тўйини ҳам кўрасиз. Санжарингиз ҳали она сути оғзидан кетмаган гўдак-ку.

-Шу-да, менчи, мен ҳам бугун-эрта ўладиган одамман, сенларнинг бўлса парвойинг палак-деди она кўзлари ёшланиб

-Бўлди, йиғламанг, ойи, йиғламанг. Майли, қиз излаб кўрамиз, яхши оиладан келин топилса тўй қиламиз.

-Сенлар келин топгунингча мен бу ерда бўламанми, йўқми?

Ўғил онасининг кўз ёшига чидолмади, ўлим тўшагида ётган онасининг биргина тилагини бажармаса, қандай ўғил бўлди бу.  Оиладагилар дарҳол келин излашга тушиб кетишди. Бир-икки хонадонга  совчи бўлиб ва ниҳоят қўшни қишлоқдан келин ҳам топишди. Йигит билан қиз  бир-икки учрашишдию, ҳали бир-бирларини тузук-қуруқ билмасдан тўйлари ҳам бўлиб ўтди.

Тўй яхшида ҳамма хурсанд,  бунинг устига бу хонадонда охирги марта ўн йил олдин тўй бўлган экан, қариндошлар ҳам бир яйрашди, ҳаммадан ҳам бувининг шодлиги чексиз. Тўй уни тузатиб юборган кўринади, биринчи набирасининг тўйида ўрнидан туролмаган бўлса ҳам ўтирган ҳолида роса ўйнади, буни кўриб ҳамма  бир яйради, бир яйради.

***

-Ўғлим, ҳаммасига мен айбдорман, энди қандай қилиб тинч ўламан. Неварамнинг бахтсизлигига сабабчи бўлдим.

-Майли, ойи қўяверинг, тақдири эканда-деди ўғил онасини юпатиб.

-Ўзи келинни аввал яхшилаб суриштириш керак экан, мана энди аҳвол. Ким ўйлабди, ўғри келин келади  деб. Уйдаги нарсаларни онасиникига ташиб бўлдиёв.

-Э, ойи, нарсаку майли,  неварангизнинг куни кун бўлмади, ҳар куни жанжал қилишади.келин ҳар нарсадан нолийди, ҳаммасини муҳайё қилсанг ҳам барибир бир нарса топади.

-Шуни айтаманда ўғлим, бечора Санжаримнинг ёш умри шундай хотин билан ўтиб кетадими, келиша олишмаётган бўлса, бунинг устига келин ҳам икки куннинг бирида уйига кетиб қолаверса турмуш бўладими, кўзим очиқлигида боламнинг бахтини кўрмасам, у дунёда тинч ётолмайман. Келинингнинг ўзи ажрашаман деб турибдими, унда ажраштир, яхши қизлар кўп, мана қўшнинг Акбарнинг қизи, шуни келин қил, фотиҳаси қайтгандан бери биров сўраб келмади, ўзи яхши қиз. Энди тақдири эканда.

Она у деди бу деди ўғилни яна келин қилишга кўндирди.  Бунгача ҳам орадан анча вақт ўтиб кетди. Бу сафар тўйни оддийроқ қилиб ўтказишди, лекин ҳар ҳолда бахтли кунларга бўлган умид уларнинг қалбига қувон олиб кирганди.

***

-Ўзи, шу менинг пешонам шўр экан, тўйга етдим шукур, мана энди, эварали бўламан десам, шу ам насиб қилмайдими? Бола ширин бўлади, чақалоқ ҳидини соғиндим, ахир.

-Ойи, энди шу неварангизнинг тақдири  шу экан. Туғмас хотин пешонасига ёзилган деб ким ўйлабди. Энди ҳаммаси тақдирдан, кутишдан бошқа чорамиз йўқ.

— Келин айтдику, шифокорлар уни фарзанд кўролмайди дейишибди.

-Э, ойи, келинингиз айтаверади, ўзи шу аёллар ваҳимачи бўладида,  сабр қилиш керак, давлат билан фарзанднинг эрта кечи бўлмайди.

-Яна қанча сабр қиласан. Бир ёқда ўғлингнинг ҳам ёши ўтиб кетяпти, у тенгиларнинг боласи ҳадемай мактабга чиқади. Боламнинг бахти тўкис бўлганини кўрсам бу дунёдан армонсиз ўтардим.

***

Бахт келса ҳам, кўргулик келса ҳам қўшшалаб келади деганлари рост экан. Бу сафар ота ўғлининг тўйини  оддийгина, биров биладиган. Биров билмайдиган қилиб ўтказди. Ҳар ҳолда бу сафар  ҳаммаси яхши бўлишига умид боғлашди. Ўғил тақдирга тан берди- бу сафар қандай аёл тақдирига ёзилганлигидан қатъе назар  ҳаммасига кўникишга ўзига ўзи ваъда берганди. Афсуски энди невара енгилтак хотин билан кўникиб яшашга мажбур бўлди. У яна қайта уйланишга маҳалла-кўй олдида хижолат бўлди. Хотинининг хиёнатига ҳали ўз кўзлари билан гувоҳ бўлмаган бўлса-да орқаваротдан эшитаётган гаплари ичини тимдалаб ўтаётган эди.

Орада шунча гап-сўзлар ўтди ҳамки, тақдирлар турли ўзанга бўлиниб кетди ҳамки, буви ҳамон ҳаёт эди…

Фарида

 

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Август 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Июл   Сен »
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви