Аёлларга юбка киймаслик тавсия қилинмоқда

Ҳиндистоннинг Маданият ва туризм вазири Махеш Шарманинг таъкидлашича,  хорижлик сайёҳ аёлларга кичик шаҳарларга ташриф буюрганда юбка киймаслик тавсия қилинади. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.

“Чет эллик сайёҳлар аэропортга келиб тушганларида, уларга меҳмонлар учун мўлжалланган йўриқнома берилади. Унда сайёҳларнинг Ҳиндистонга сафари чоғида нима қилиш керак-у,  нималар тақиқ остида экани ёзилган. Мазкур йўриқномада аёл сайёҳларнинг кичик шаҳарларда кечқурун ёлғиз юрмасликлари ва юбка киймасликлари тавсия этилган”, дейди Шарма мухбирларга.

Бундай тавсиялардан ташқари, вазир сайёҳларга нияти бузуқ одамлардан ҳимояланиш учун ўзлари фойдаланаётган таксининг давлат рақамини суратга олиб, дўстларига юборишни тавсия қилди.  Бу кўнгилсиз воқеа юз берганда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари сайёҳни ва жиноятчини тезроқ топишга ёрдам беради.

Сўнгги йилларда Ҳиндистонга ташриф буюрадиган аёл сайёҳларга маҳаллий аҳоли томонидан ҳужум қилиш ҳолатлари тез-тез кузатилмоқда. Масалан, 2014 йилда 15 нафар ҳиндистонлик 51 ёшли даниялик саёҳатчи аёлни зўрлаб, буюмларини тортиб олган эди.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Август 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Июл   Сен »
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви