Дракслернинг «ПСЖ»га ўтиши футбол тарихидаги энг қимматбаҳо трансферлардан бири бўлиши мумкин

«Вольфсбург» ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер «ПСЖ»га ўтишга яқин турибди.

Bild нашри маълумотига кўра, унинг агенти Рогер Виттманн айни вақтда«ПСЖ» билан шартнома жиҳатларини муҳокама этиш учун Парижда бўлиб турибди.

Бундан олдинги хабарларда, парижликлар Дракслер учун 75 миллион евро – унинг шартномасида кўрсатилган товон пулини тўлашга тайёрлиги айтилганди.

Дракслернинг ўзи ёзги трансферлар даричаси очилганидан буён «Вольфсбург»ни тарк этишни истамоқда, лекин клуб уни қўйиб юбормоқчи эмас ва уни бу борадаги интервьюси учун 100 минг евро миқдоридаги жаримага тортган.

Агар Германия терма жамоасига номзод бўлган ушбу ёш футболчининг Париж жамоасига ўтиши амалга ошса, бу трансфер футбол тарихидаги энг қимматбаҳо трансферлар ўнлигига киради.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Август 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Июл   Сен »
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви