Samsung Galaxy Note 7 Тошкент бозорларида 6 млн сўмдан таклиф этилмоқда

Samsung Galaxy Note 7 халқаро миқёсда сотуви бошланганидан кўп ўтмай Ўзбекистон бозорига ҳам кириб келди. Ташқи кўринишидан янгилик Galaxy Note 5 смартфонига жуда ўхшаб кетади.

Қурилма 5,7 дюймли Super AMOLED-дисплей (QHD, 2560 х 1440 пиксел), Dual Pixel технологиясига асосланган 12 мегапикселли асосий, 5 мегапикселли фронтал камерага эга бўлди. Шунингдек, смартфонда бармоқ излари сканеридан ташқари кўз қорачиғидан фойдаланувчини аниқлаш сканери пайдо бўлди. Galaxy Note туркуми учун биринчи марта IP68 стандарти асосида сув ва чангдан ҳимоя қилиш хусусияти қўлланилди: смартфоннинг ўзигина эмас, S Pen электрон пероси ҳам ташқи таъсирлардан ҳимояланган.

Samsung Galaxy Note 7 ўлчами 153,5 х 73,9 х 7,9 миллиметр, оғирлиги эса 169 граммга тенг. Телефон Android 6.0.1 Marshmallow операцион тизими бошқарувида ишлайди.

Кутилганидек, Samsung Galaxy Note 7 ушбу компаниянинг сотувдаги энг қиммат моделига айланди. Тошкент бозорларида смартфоннинг 64 гигабайтли версияси 6 миллион сўмдан таклиф этилмоқда. Таққослаш учун, ҳозирда 128 гигабайтли Apple iPhone 6S Plus’ни тахминан 5,6 миллион сўмга сотиб олиш мумкин.

Сотувчиларга кўра, янгиликка бўлган юқори талаб туфайли танқислик юзага келди ва нарх кўтарилиб кетди. Вақт ўтиши билан смартфоннинг қиймати пасайиши айтилмоқда дея ёзади “Lorem.uz”

Ушбу қурилмани кўрсатилган нархда сотиб олишга «Faqat.uz» сайти кафолат бермайди. Қурилма ва унинг нархи ҳақидаги ахборот фақат танишиш учун тақдим этилган.

 

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Август 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Июл   Сен »
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви