Президентимизнинг Россия журналисти саволига берган жавоблари ва ижтимоий тармоқдаги фитналар ҳақида

Ҳар бир миллат ўзига мос раҳбарга лойиқ бўлади, демак…Бир қанча вақт муқаддам Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Россия телевидениеси вакилларига интервью берганини ҳозир ҳам яхши эслайман. 2000 йиллар боши эди чоғи, мен давлат раҳбари матбуот хизматидаги фаолиятимни энди бошлаган эдим. Ўшапайтлардан ҳам олдинроқ Ўзбекистон телевидениеси “Ахборот” дастурида ишлар эканман, Юртбошимизнинг журналистлар, оддий кишилар ва жамоатчилик вакиллари билан суҳбатларини ҳайрат билан кузатиб борардим. Ҳозиргача ҳам уларнинг дунёқарашлари нақадар кенглиги, кўп соҳалардаги чуқур билимлари ва инсоний самимийлиги мени лол қолдиради. Президентнинг бир марта суҳбатлашган кишини бутун умрига эслаб колишлари, исми шарифини айтиб мурожаат қилишлари ҳам ҳайратлантиради кишини. Бироқ гап журналистлар ёки мен ҳақимда эмас…Шу интервью жараёнида мураккаб саволлар орасида россиялик журналисткутилмаган ва оддий бўлмаган саволни берди:“Ислом Абдуғаниевич, тарихда Наполеон, Пётр Биринчи, Чингизхон каби буюк давлат арбоблари ўтган. Улардан қай бирига ўхшашни истар эдингиз? Идеалингиз ким?”Саволнинг тагида нимкоса борлигини ва журналистларнинг бу каби фитналарга усталигини яхши билган Президент жаноблари жавобни узоқ чўзмадилар. Ўнг кўзини бироз қисганча,улар фикрларини аниқ, тўлиқ изҳор этдилар (Юртбошимизни яқиндан биладиган инсонлар бу қарашни яхши биладилар, чунки гапираётган фикрларига 100 % амин бўлганларида шундай киладилар). Жавоб чиндан ҳам ноёб ва эксклюзив эди:“Мен кимгадир ўхшаш ёки кимнидир идеаллаштириш тарафдори эмасман. Давлат қурилишининг негизи ҳақида менинг назарим ва фикрларим бошқача. Сиз тилга олган шахсларнинг буюклиги улардан сўнг қанча давом этди? Ҳеч қанча! Ўзбекистоннинг янги раҳбари сифатида менинг олдимда бошқа вазифа турибди: шундай давлат қуриш керакки, унда Президент эмас, аввало, тизим ишлаши керак. Мен учун энг мухими шу. Давлат тизимида конун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти яхши ишлаши, ўзаро мувозанат тизимини яратиши керак. Инсон — давлатнинг қули эмас, балки тоталитар тузумдан фаркли ўларок, барча ислохотлар тожида инсон ва фуқаро учун, унинг манфаатлари деган тамойил ишлаши лозим”…Давлатимиз раҳбарининг тоби қочгани ҳақидаги бу ноҳуш хабарни ҳориж сафаридан кайтганимда эшитдим. Хукумат тарқатган ахборотини ўқиб, унитўғри қабул қилдим. Инсон иссиқ жон, ким бўлишидан қатьий назар, касал бўлиши, шифохонага тушиши ва даволаниши ҳолати табиий. Бу ҳол, Иншаоллох яқинда 80га кирадиган Президент ҳаётида хам учраб туради, бубизга қанчалик ғайриоддий туюлмасин. Лекин, шу икки кун давомида ижтимой тармоқларда бўлаётган жуда ғалати, “сариқ матбуот”-сифат мухокамалар мени ларзага солмоқда. Аксарияти хорижий ОАВ томонидан атайин сиздирилмоқда. Янги суверен давлат қуриш давомида ахборот хуружларига ва мавкуравий урушларни анчасини бошимиздан кечирдик, баъзи кучларнинг елгону-туҳматларни кўп кўрдик… Кечирасиз-ку, қандай қилиб умри давомида иккихоналик квартирани ремонт қилмаган одамлар давлат кўришда маслахатчига ва танқидчига айланиб қоладилар?? Демак,бизда ахборий фитналарга иммунитети ва ўз соғлом фикримиз пайдо бўлиши керак. Оддий медиа саводхонлик, оқ билан қорани ажратиш учун кўп фаросат ҳам керак эмас, азизлар! Бу миш-мишларни тарқатсак, биз ёвнинг тегирмонига сув қуйган бўламиз!Айтмоқчи бўлганим, интервьюдаги фикрни ривожлантирадиган бўлсак Ислом Каримов ҳаёти давомида аллақачон бу мақсадига эришиб улгурди. Мустакиллигимизнинг 25 йиллиги давомида биз кўп қийинчиликлар кўрдик, мамлакат анча оғир синовлар ва мураккаб довонлардан ўтди. Кунда байрам ва шодиёналар бўлмагани каби. Қандай воқеалар содир бўлмасин, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти яратган давлат тизими бир текисда ишлаб келмокда. Барча давлат идоралари шундай синовлар пайтида ҳам бир маромда, катта давлат машинаси механизми бир меъёрда ишлаб келаётганини шу бугун ҳам аниқ кўриб турибмиз. Масалан хукуматимиз — Вазирлар Маҳкамаси қизғин палла — кузга тайёргарлик, далалардаги бой ҳосилни териб олиш, вилоятлар ва туман хокимиятлари шулар баробарида коммунал мавсумга, хуқуқ-тартибот органлари олдин қандай ишлаган бўлса, хозир ҳам шу маромда, бизга сезилмайдиган бир текисликда ишламоқдалар. Президентимиз шуни хоҳлаган эди, шунга эришдилар ҳам..Миллионлаб ҳамюртларимизнинг Президентимиз хақларига чин дилдан дуо қилишлари бу нафақат ҳурмат-эҳтиром, балки самимий меҳр-муҳаббат, инсоннинг энг яқини — Отадай кабул қилиши тимсолидир. Шундай экан, Юртбошимизнинг қизлариЛола Каримова-Тиллаеванинг мурожаатига қўшилиб айтмоқчиманки, баъзилар ижтимойи тармоқларда фитна ва ёлғон тарқатишни бас қилиб, оиланинг шахсий ҳудудини ҳурмат қилиш ва Аллоҳдан шифо тилаб, дуо килишгина бизга ярашади. … Қудратли Худойимнинг ўзи шифойи-комил берсин!

P. S. Қанчалик буни айтиш қийин бўлмасин, айтаман.. Байрам ва ундаги Президентнинг иштироки ҳусусида:рости ўзимиз ҳам сал кучлироқ шамоллаб қолсак камида бир ҳафта кўрпа ёстиқ қилиб ётамиз. Келингреалист бўлайлик! Ҳозир уларга тинчликва сокинлик, шифокорлар парвариши керак,,, Эсон-омон тузалиб кетганларида байрамлар ҳали олдинда, Иншааллох…

Шерзодхон КУДРАТХОДЖАЕВ, Узбекистон Миллий Университети доценти, сиёсий фанлар номзоди.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Сентябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Авг   Окт »
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви