Телефонини деб унитазга шўнғиган ўсмир

Ҳозирги кунда телефонлар кишиларнинг ҳамроҳига айланиб қолганлиги маълум. Ўзининг севимли гаджетидан ажралиб қолмаслик учун кишилар баъзан турли ишларга ҳам қўл ураверадилар. Масалан, норвегиялик Като Бернстен Ларсен исмли йигитча, унитазга тушиб кетган қўл телефони ортидан ўзиям тушди, деб ёзади korrespondent.net сайти.

Хабарда ёзилишича, Катонинг ўртоғи унинг телефонини жамоат ҳожатхонасидаги унитазга тушириб юборган. Ҳожатхона канализацияга уланмаган, балки унинг остига улкан бак бўлиб, бир неча ойда бир марта бўшатиладиган экан.

Буни билган йигитча унитаз орқали бакка тушиб, телефонни излашга тушди. Ўзининг айтишича, Като Бернстен Ларсен “тешикдан туша оладиган даражада озғин ва ундан чиқиб кета олмайдиган даражада семиз” экан.

Хулласи калом, у бир соатга яқин тиззасигача ботиб телефонни излаган, аммо топа олмаган. Охири чиқишга қарор қилганида, буни уддалай олмаган. Натижада шериги қутқарув хизматига мурожаат этган. Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар ўсмирни бир амаллаб уни чиқариб олишган, аммо ҳожатхона энди ишдан чиққан.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Сентябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Авг   Окт »
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви