Вой бечора, Matiz, сени қай кўйга солишди!?

Украиналик тюнинг ишқибозлари Daewoo Matiz автомобилини пикапга айлантиришди, деб хабар беради carzone.uz сайти. Daewoo Matiz аллақачон ишлаб чиқаришдан олиб ташланган бўлса-да, баъзи бир шоввозлар ҳалигача моделга бошқача кўриниш беришга ҳаракат қилишмоқда. Бу гал украиналик механиклар уни пикап кўринишига келтиришга қарор қилишди. Одатда, ўз умрини яшаб бўлган ёки ҳалокатга учраган машиналарни пикапга айлантиришади.

Matiz’нинг томи ва орқа эшикларидан бирига талафот етгач, механиклар унга гофрали пўлат ва резинали қопламга эга қўлда ясалган кузов панелини ўрнатишди. Орқа ойна эса ҳақиқий пикапдан олинган. Олд томонда эса протекторга эга ўзгача фаралар дарҳол кўзга ташланади. Фаралар бирор тюнинг компаниясининг маҳсулоти бўлса ажаб эмас. Шундан кейин бирорта тиргакдан қолган из эътиборни тортади. Пикапнинг асосий қисми сариқ рангга бўялган, том ва рейлинг панели эса қора рангда. Механиклар бизга ҳам яхши таниш бўлган ушбу митти машинани ажойиб тарзда рестайлинг қилишган.

 

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Сентябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Авг   Окт »
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви