Имомали Раҳмон Ислом Каримовнинг оқилона сиёсати туфайли тинчлик қарор топганини таъкидлаб ўтди

Кеча, 3 сентябрь куни  Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов билан видолашув маросимида Тожикистон давлат раҳбари Имомали Раҳмон иштирок этди.

Тожикистон давлат раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан халқимизга ҳамдардлик билдириб, Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти ўз халқи ва Ватанига фидокорона хизмат қилишнинг ёрқин намунаси эканини таъкидлади.

Унинг айтишича, Ислом Каримовнинг оқилона сиёсати натижасида Ўзбекистонда тинчлик, осойишталик ва барқарорлик қарор топгани,  тараққиётнинг “Ўзбек модели” самарасида мустақиллик йилларида Ўзбекистон иқтисодиёти 6 баробар ўсгани ва аҳоли турмуш даражаси юксалганини алоҳида қайд этди.

Шуни айтиб ўтиш жоизки, Ислом Каримов нафақат мамлакатимизда, балки қўшни республикаларда ҳам тинчлик ва осойишталик ҳукм суришига ўз ҳиссасини қўшган. Собиқ Иттифоқ парчалангач, 1992 йилнинг майида Тожикистонда фуқаролар уруши бошланиб кетди. Қонли уруш натижасида ўн минглаб тожикистонликлар ўзларининг яшаб турган жойларини ташлаб,  қўшни республикалар, шу жумладан Ўзбекистонга келишга мажбур бўлишди. Ислом Каримов бошчилигида эндигина мустақилликка эришган бу мамлакатда ҳали иқтисодий аҳвол ўнгланмаган  бўлсада ҳукумат тожикистонлик муҳожирларга бошпана берди. Ислом Каримов Тожикистонда беш йил давом этган фуқаролик урушининг якунланишига жуда катта ҳисса қўшди.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Сентябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Авг   Окт »
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви