СИЗНИ АСЛО УНУТМАЙМИЗ, БОБОЖОН!

Бугун биз шунга амин бўлдикки, мақсади аниқ, эзгу ишлардан қайтмайдиган, доим яхшилик кўзлайдиган инсонларнинг душмани кўп бўларкан. Буни қарангки, бошимизга мусибат тушганда кўпчиликнинг, айниқса, чет эллардаги айрим “қумурсқа”ларнинг юзи фош бўлди, ниятию мақсади аён бўлди.

Минг афсуски, Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов энди йўқ. Бу ҳақиқат! Аммо яна бир шундай ҳақиқат борки, буни тан олмай иложингиз йўқ, эй ғаламислар! Давлатимиз раҳбари шундай жамиятга асос солдики, бунда сиз нотўғри талқин қиладиган, нотўғри изоҳлайдиган, аслида эса негизида одамийлик, ўзгаларнинг дардига шерик бўлиш, инсон манфаатини улуғлашдек эзгу тамойиллар ҳукмрон. Президентимиз шундай ёш авлодни шакллантирдики, бугун биз ҳар нарсага қодирмиз. Бугун ўзбек фарзанди Равшан Эрматов дунё футболида шундай ўрнига эга бўлдики, ҳеч бир халқаро мусобақа ҳамюртимизсиз ўтмайди. Дунё футболи мутасаддилари бирор турнир ташкиллаштираётганда, албатта, “Равшан Эрматовниям чақиришимиз шарт!” дея қарор қилишади. Равшан Эрматов бугун битта ҳуштаги билан футбол ўйинлари тақдирини ўзгартиришга, футбол тарихини ўзгартиришга қодир.

Ёки яқинда бутун дунёни титратиб келган Олимпиячиларимизни олайлик. Хўш, ўзбек бокс мактаби нималарга қодир эканлигини кўрдингизми? Дунё бокс мактаблари орасида биринчи ўринни эгаллаган ўзбек бокс мактабининг қудратига тан бергандирсиз, эҳтимол! Йўқ, чунки бунга журъатингиз етмайди. Сиз панада туриб акиллашдан ва очиқ-ойдин кўриниб турган нарсани тан олмасликдан, қўрқоқликдан бошқасига ярамайсиз. Олимпиадада совриндорлар қаторидан жой олган 13 нафар ўзбек ўғлонини кўриб, беихтиёр ғазабингиз қайнагандир! Сизларга яна бир гапни айтиб қўяй, Ўзбекистонда бундай мард ўғлонлар истаганча топилади! Сиз уларнинг 13 нафаринигина кўрдингиз, холос!

Спортни қўя турайлик, ҳар йили кўплаб ўғил-қизларимиз фан Олимпиядаларида совринли ўринларни эгаллаб қайтишяпти. Дунёда ҳар дақиқа, ҳар сонияда ўзбек байроғи ҳилпираб турибди. Бугун Ўзбекистонни бутун дунё танияпти. Мамлакатимиздаги ўзгаришларни-ку айтмаса ҳам бўлади. Наҳотки шундай воқеаларни кўриб ҳам ақлингиз жойига келмаса? Наҳотки тинч халқнинг устига мағзава ағдариб, роҳат топсангиз?! Наҳотки бир инсоннинг ўлими, бир миллатнинг қайғусидан шунчалик қувонсангиз?! Ахир бу бориб турган манқуртлик-ку! Муҳтарам Юртбошимиз нутқларининг бирида “Ўзбекистонда яшайдиган ҳар битта ўғил-қиз менинг болам, менинг фарзандим”, дея таъкидлагандилар. Ҳа, биз муҳтарам Юртбошимизнинг тарбиясини олдик, демакки, ўзбек халқининг озодлиги, эркинлиги, ҳурлиги, фаровонлиги учун ҳамма нарсага тайёрмиз. Ўзбек халқининг маънавий девори, ақлий салоҳияти шунчалик кучлики, уни бузиш тугул қимирлатиб қўйишга ҳам ярамайсизлар! Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти — Ислом Абдуғаниевич Каримов ўзидан шундай мерос қолдирдики, шундай жамият ва авлод қолдирдики, бу авлод ҳали кўз кўриб, қулоқ эшитмаган эзгу ҳодисотларга, воқеликка қодир. Ва яна шуниси аниқки, бу авлод Ислом Абдуғаниевич Каримовни асло ёдидан чиқармайди.

Қанча довул, қанча бўрон турса ҳам,

Юртни қўриқлашга шаймиз, бобожон!

Қанча бўҳтон, қанча туҳмат бўлса ҳам,

Сизни асло унутмаймиз, бобожон!

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Сентябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Авг   Окт »
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви