«Ўшанда раҳбаримиз нафақат ўғлимни, балки бутун оиламизни сақлаб қолганди»

Бу воқеа ўтган асрнинг 80-йилларида, баландпарвоз шиорлар авж олган, гап бошқа-ю, иш бошқа, пахта, план инсон қадридан юқори қўйилган замонда юз берганди.

…Қуёш терак бўйи кўтарилган. Қишлоқнинг қоқ ўртасидан ўтган тош йўл жуда сокин эди. Онда-сонда от, арава, велосипед кўриниб қолмаса, жимжитлик. Йўл четидаги тут дарахтининг барглари ­сарғайган, кузнинг сўнгги ойи.

Шу пайт ёндош кўчадан шитоб билан катта йўлга чиқиб келган йигитнинг кўриниши ғалати эди…

... Ўша воқеани ҳикоя ­қилаётган Муҳаммадғози ­Қўлдошев ҳозир Чироқчи туман ободонлаштириш бошқармасида ишлайди. У умр йўлдоши ­Марям Жумабоева билан аҳл-иноқ умргузаронлик қилиб келмоқда.

— Ўшанда 87-йилнинг
14-ноябри эди, — дейди Марямхон. — Фарзанд кутаётгандик, мен сариқ касал бўлиб қолдим. Далада ишлардим. Устимиздан самолёт заҳар пуркарди. Кўп одам сариқ бўлган эди. Аниқ эсимда, ўша куни қизим Шарофат касалхонада туғилганди. Ўғлим ­Сирож қаттиқ шамоллаб, касалхонага тушганини менга билдиришмаган.

— Ҳа, тўғри, — дейди рафиқасининг гапини маъқуллаб Муҳаммадғози. — Сирожнинг шамоллаб қолганини хотинимга билдирмадик. Ўзим касалхонага олиб чопдим. Ўшанда экскаваторчи бўлиб ишлардим. Маошнинг мазаси йўқ, амал-тақал қилиб ўғлимни касалхонага ётқизгандик.

Болалар касалхонаси «Пах­такор» хўжалигидаги мослаштирилган иморатда жойлашган эди. Бир хонада тўрт-беш киши фарзандини олиб ётибди. Жуссам катта бўлгани учун ерга тўнимни тўшаб, озроқ миз­ғиб олардим.

Ўғлимнинг аҳволи кундан-кунга оғирлашар, иссиғи тушмас, базўр нафас оларди. Ҳозир ўша дўхтирнинг исмини эслолмайман, «Болангни олиб кет, энди тузалмайди», деди. Қанча ялиндим. «Бундай касални ҳеч ким тузата олмайди, иккита ўпкаси қат­тиқ шамоллаган, томоғи шишиб кетган, кеч олиб келгансанлар», деди қўпол оҳанг­да. Гапи жонимдан ўтди. Ўғлимни бағримга босдим, ўрнига ётқизиб, палатадагилардан қараб туришини сўрадим. Уйга бориб, отамни олиб келишим керак эди. Касалхона ҳовлисидан чиқиб, катта кўчага отилдим. Қани энди бирор улов кўринса. Бир-икки машина тўхтамай ўтиб кетди. «Дод» дегим келади. Чўнтагимга қўл солсам, битта йигирма беш сўмлик пулим бор экан, уни баланд кўтариб, йўлнинг четида бор овозим билан қичқира бошладим. ­Рости, ўша пайтда нима қилаётганим, нима деганимни анг­лаёлмайман. Мундоқ ўйласам, юрагим ёрилишга келган, нуқул қичқириб, ёрдам сўраганман. Ахир, ўшанда йигирма бир ёшда эдим… Бир пайт оппоқ «Волга» машинаси олдимга келиб тўхтади. Шошилиб ҳайдовчининг ёнига ўтириб, қўлимдаги пулни унга тут­қаздим. «Жон ака, ёрдам беринг», дедим.

Ҳайдовчи кулимсираб, ортига бурилди. Беихтиёр мен ҳам ўгирилдим. Қарасам, ­истараси иссиқ, ўрта ёшли киши ўтирибди. У елкамга қўлини қўйиб: «Нима бўлди ука, қандай ёрдам керак?» деди. Анграйиб қолдим, хижолат тортдим. Ким экан, бу киши, деб ўйладим… Ўзимга кела бошладим. «Додиқ қишлоғиданман, тракторчиман. Ўғлим касалхонада жон бераяпти. Дўхтирлар энди иложи йўқ, дейишди. Хотиним сариқ бўлиб, шифохонада ётибди. Мени ҳов катта буримгача олиб бориб қўйсангиз», дедим зўрға. У киши «Ука, ўзингизни босинг, ўғлингизнинг исми ­нима, деб сўради. Сирож дедим. «Худо хоҳласа, тузалиб кетади». Орзу ҳавасини кўрасиз», деди. Ке­йин қишлоғимизга буриладиган чорраҳага тушириб кетди. Тут­қизган пулимни қайтариб чўнтагимга солиб қўйди. Раҳмат ака, мендан қайтмаса, худодан қайтсин, дедим.

Отамни олиб, кажавали мотоциклда касалхонага етиб борганимизда, орадан тўрт — беш соат ўтган эди. Аммо ўғлимни олдига киргизишмади. Касалхона қандайдир нотинч эди. Қарши, Шаҳрисабз­дан дўхтирлар келишибди. Уч-тўрт кун ухламаганман боламга қараб, ҳолимни сезиб, алоҳида бир хонага киритишди, олдимга чой-нон қўйишди. Аммо томоғимдан овқат ўтармиди. Отамни хонада қолдириб, касалхона ҳовлисига, ундан катта йўл бўйига чиқдим. Роса ҳориганман. Қари тол тагидаги омонат ўриндиққа ўтирдим. Шу пайт тол ёнидаги гўшт дўкони сотувчиси олдимга келиб, «Янги обкомимиз билан танишмисан?», деб сўради. Ҳайрон турганимни кўриб, «Боя ­Ислом Каримовнинг машинасига миниб кетдингку», деди овозини кўтариб. Рости, энди юраги%Bг%0 %Dаҳима тушди. ­«Сирожга нима зарур бўлса, олиб беринг», деган гапларини эсладим. Чўнтагимни пайпаслаб бор пулни чиқарсам, икки юз сўм экан. Қаранг, бир юз етмиш беш сўм қўшиб бериб кетибди. Мен ёш эдим, оқ — қорани танимасдим, гангиб қолгандим.

Ислом Каримов ўшанда ўғлим ҳақида соғлиқни сақлаш бўлими раҳбарларига айтган экан… Кўп ўтмай ­Самарқанд ва Тошкентдан ҳам малакали шифокорлар етиб келишди. Бир ҳафтадан кейин ўғлим тузалди, касалхонадан уйга олиб келдик.

— Мен бу воқеаларни ­ке­йин эшитдим, — дейди ­Марямхон киприкларига ингган ёшларни рўмолининг учи билан артаркан. — Ахир тўнғичим Сирожга бир нима бўлса, мен адо бўлардим, касалхонада туққаним Шарофат қизим ҳам яшаб кетмаслиги мумкин эди…

Мана, йиллар ўтди бу оилада икки ўғил, уч қиз ул­ғайди. Сирож тадбиркор, укаси Шавкатжон ички ишлар ходими бўлди. Қизлар турмушга чиқишди.

— Сирожнинг тўнғич ўғли — неварамиз Жаҳонгир билан боғлиқ бир воқеани айтмасам бўлмас, — дейди Муҳаммад­ғози. — Жаҳонгир икки ёшга кирганда суннат тўйини ўтказадиган бўлдик. Очиғи, оиламизнинг энг бахтли кунлари эди. Шунда юрагимга тугиб юрган ниятимни амалга оширдим — Президентимизга ўғлимиз Сирожни ҳаётини сақлаб қолгани ҳақида ёзиб, миннатдорлик билдирдим. Ҳеч кутмагандик. 2010 йилнинг 3 августида раҳбаримизнинг вакили келиб, Юртбошимизнинг совғаларини топширди. Қа­рангки, у киши бизни эсдан чиқармаган экан. Ўша куни, тўғриси, кўз ёшимни тўхтата олмадим.

Қаранг, ният холис бўлса, албатта амалга ошаркан. Агар иккинчи набирам ҳам ўғил туғилса, исмини Исломбек қўя­ман, деб дилимга тугиб юрардим. Худога шукр, ниятимга етдим…

Биласизми, ўшанда раҳбаримиз ўғлимни, бутун оиламизни асраб қолган эди. Буни умримнинг охиригача унутмайман… 

Юнус УЗОҚОВ,

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Сентябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Авг   Окт »
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви