Германия президенти Ёахим Гаук: «Ислом Каримов Ўзбекистон тараққиёти учун ўзининг бутун кучини бағишлади»

Германия президенти Ёахим Гаук Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан ўзининг самимий ҳамдардлигини билдирди. Бу ҳақда «Жаҳон» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

«Ўзбекистон етакчиси бундан 25 йил аввал мустақиллик қўлга киритилган пайтдан бошлабоқ мамлакат тараққиёти учун ўзининг бутун кучини бағишлади. Бу давр ичида давлатларимиз ўртасидаги муносабатлар ижобий ўсувчанлик касб этди», — дейилади Германия президенти таъзияномасида.

«Германия барча соҳалардаги ҳамкорликни давом эттиришга ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотлар сиёсатини шерик сифатида қўллаб-қувватлашга тайёрдир», — дея қўшимча қилган Ёахим Гаук.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Сентябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Авг   Окт »
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви