Ислом Каримов тутган кундалик (2 қисм)

— Ислом Каримов, болаларча содда, болаларча беғубор инсон эди. Болаларча орзу қиларди, мўъжизаларга болаларча ишонарди, болаларча келажакка интиларди, — дейди Самарқанд шаҳридаги, Президент ўқиган 21-мактабнинг кекса ўқитувчиси Мустахкам Останақулова. Бизнинг мактабдан Ислом Каримовнинг оёғи ҳечқачон узилмаган. Агар Ислом Каримов болалигини соғинмаганда, ўқувчилик йилларини эсламаганда, болаликдан қолган ширин хотираларни қўмсамаганда, бизнинг мактабга тез-тез келмас, болалар билан болаларча суҳбатлашмасди. Ислом Каримов болалигида учувчи бўлишни орзу қиларди. Тасаввур қилинг-а, қирқ тўққизинчи, эллигинчи йилларда Ислом Каримов учувчи бўлишни орзу қилган ва мактабдаги авиамодельчилар тўгарагининг фаол аъзоси бўлган. Тўгарак раҳбари Иван Алексеевич Колениченко бизга бир қизиқ воқеани гапириб берганди : “ Кечки пайт эди. Мактабда қоровулдан бошқа ҳеч ким йўқ, бизнинг синфнинг чироғидан ўзга чироқлар ўчирилганди. Уч тўрт ўқувчи билан самалётларнинг янги моделини ясаб ўтиргандик. Бир пайт эшик тақиллаб қолди. Ўқувчиларнинг ота-оналаридан бўлса керак дея, жойимда турган ҳолатда: “Кираверинг, эшик очиқ”,-дедим, ва ишимни давом эттиравердим. Биз болалар билан ишга берилиб кетган эдик. Бир пайт ортга ўгирилиб қарасам, тепамда Ислом Абдуғаниевич турибди. У пайтда Қашқадарё вилоятининг обком секретари эди. Қучоқлашиб кўришдик. Ислом Каримов болалик пайтларида авиамодельчилар тўгарагида кечки ўн, ўн биргача қолиб кетар эди. Шунинг учун ҳам у кейинчалик Политехника институтига ўқишга кирди, Авиация заводида ишлади. Хуллас ўша куни тун ярмигача суҳбатлашиб ўтирдик.

karimov-bolalikichiga
Ислом Каримов тўгарак ҳалиям ишлаяптимикин, издошларимиз бормикин, болалар сомалётлар ясаяптимикин, сомалётсозликни ўрганаяптимикин, деган хавотирда экан. Бизни кўриб қувониб кетибди. Ўшанда у ҳаммага совға-салом улашди. Ўқувчиларга фақат “Аъло” баҳоларга ўқишни тайинлади. Бу кутилмаган учрашувдан бошим осмонга етди.”
— Ислом Каримов ясаган авиамоделлар мактабимизда ҳали ҳам турибди. Буюк инсонлар буюк болалар туфайли дунёга келишини унутмайлик,- дея сўзини якунлади Мустаҳкам Останақулова.
Мухаммад Исмоил

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Сентябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Авг   Окт »
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви