Ислом бобо, қизил галстук ва буюк орзу хақида…

Шу кунларда ижтимоий тармоқларни кузатар эканмиз, ҳамюртларимизнинг Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовга нисбатан самимий муҳаббатларига гувоҳ бўляпмиз. Давлат раҳбари ҳаётлик чоғида у билан учрашганлар, суҳбатлашганлар жуда кўп. Улар орасида буни орзу қилганлар ҳам талайгина. Ижтимоий тармоқларда журналист Амира Рашидованинг ёзганларини ўқиб, уни сизларга ҳам илиндик. Президент билан учрашиш орзусида бўлган журналистнинг ёзганлари самимийлигини уни ўқиб ўзингиз ҳам англайсиз.
Ислом бобо, қизил галстук ва буюк орзу хақида…
Биласизми, менинг бир умрлик орзум – шу инсонни якиндан кўриш, уни қучоқлаб “Сизни жуда севаман”, деб айтиш эди. Ҳаёлан шу ҳақида кўп ўйлардим, буни репетиция қилардим ўзимча, бир кунмас бир кун орзу ушалишига умид қилардим… Ва янги қизил галстук олиб қўйган эдим, ҳар эҳтимолга қарши, кўришиб қолсам, у киши энг яхши кўрган рангдаги галстукларидан совға қиламан деб.

Ҳар эрталаб ва кечқурун уйимнинг ёнгинасидан машиналарида ғизиллаб ўтсалар, қувнаб кетардим, ғурур билан кузатардим, “Ишга кетаяптилар, ишдан келаяптилар”, деб. Доим аниқ вақтда, кеч колмасдан, бир хил соатда ишга катнардилар. Бир-икки кундузи йўллар ёпилиб кортежлари ўтса, қўрқардим, нима бўлди экан, мазалари қочдими ёки бетоб бўлиб қолдиларми, деб. Ҳайратланардим, етмишдан ошган боболар борки, остона ҳатлаб кўчага чиқишга эринади, бу инсон эса ҳақиқий “энержайзер” эдилар. Лекин, шунга қарамай доим хавотирда юрардим, худди отам учун хавотирлангандек, ахир вазифалари осон эмасди, бўйниларига олган юк ҳам ниҳоятда оғир эди. Ўттиз миллиондан ошик халқни бир инсон елкасида кўтариб юришини тассаввур қилинг… Биз уч фарзандимизга қараб чарчаймиз, нолиб коламиз. Бу инсон чин маънода ҳар биримиз учун кайғурар эдилар. Холимиздан бохабар, тинчлигимиз учун масъул, дастурхонимиз тўкинлигига сабабчи эдилар. Балогардонимиз ҳам эдилар.

Ўтган йили эсингизда бўлса, суриялик оила тинчликни излаб, уруш бўлаётган ватанидан қочиб, Грецияга келаётган пайт, сувга чўкишганди. Ўшанда ака-укаларни қирғоқда жонсиз ётган ҳолда топишганди. Бутун дунё ваҳимада, шу билан бирга, менинг болаларимга ҳам болачаларнинг суратлари кучли таъсир қилганди. Аввалига катта ўғлим хавотирда, лекин отаси билан бу мавзуда гаплашгач, тинчланиб олганди. Бир икки кун ўтгач, кичик ўғлим Ислом, акасидан “Шу болачани ўрнида биз бўлиб қолганимизда нима бўлар эди?”, деб сўради. Акаси унга катъий оҳангда жавоб берди: “Ҳеч қачон! Эшитдингми? Ҳеч качон! Бу боланинг ўрнида мен хам, сен хам, бизнинг ўртоқларимиз ҳам бўлмайди! Биз Ўзбекистонда яшаймиз, бу ерда эса уруш нималигини билишмайди, чунки Ислом бобо сенинг энг яхши кўрган каҳрамонинг бэтменга ўхшайдилар, у киши бир пайтнинг ўзида ҳаммамизни қўриқлай оладилар…” Катта ўғлим укасига у тушунадиган тилда, энг севган каҳрамони тимсолида Президент бобоси ҳақида айтиб, уни тинчлантирганди. Кечадан бери ҳаммадан кўп Ислом ўғлим қайғуда. “Уларни соғинаман, ойи”, деб кўз ёш ҳам тўкиб олди.

Ўғлим Ислом 1 сентябрь, мустақилликнинг 20 йиллигида туғилган. Президентимизга ўхшасин, дея яхши ниятда унга уларнинг исмларини берган эдик. Бир нарсага ишонаман, ўғлим шу инсонга ўхшаб вояга етади, чунки унда бунинг учун ҳамма шароитлар бор, у тинч юртда туғилди. Мухими хоҳиш, интилиш ва ватанпарварлик руҳидаги тўғри тарбияни беришимиз ҳамда имонни юрагига жо этиш. Имонли инсон эса Ватан учун жонини беради, худди отамизга ўхшаб…

Айтганча, президентимиз учун аталган қизил галстукни ўғлим институтга кирган куни совға қиламан, бобосидан эсдалик бўлсин дея, яхши ниятда, буюк умидлар ила…

Амира Рашидова

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Сентябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Авг   Окт »
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви