Владимир Путин Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

Аввалроқ, Россия давлат раҳбари Владимир Путин бугун, 6 сентябрь куни Самарқанд шаҳрига Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат қилиш учун келиши ҳақида хабар берган эдик.

Президент Владимир Путин Самарқандга етиб келди. У Ислом Каримовнинг қабрига гулдаста қўйгач, Форумлар саройига келди. Россия Президенти мазкур саройдаги Ислом Каримов сурати остига гуллар қўйди ва унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Владимир Путин марҳумнинг беваси Татьяна Каримова ва унинг қизи Лола Каримова-Тиллаевага ҳамдардлик билдирди.  Россия давлат раҳбари Ислом Каримовнинг яқинлари билан ОАВ иштирокисиз суҳбат ўтказди.

Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин 4-5 сентябрь кунлари Хитойда бўлиб ўтган G20 саммитидаги иштироки сабаб Ислом Каримовнинг дафн маросимига кела олмаган эди.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Сентябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Авг   Окт »
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви