“Манчестер Юнайтед” клуби футболчиларга рақиб жамоа вакиллари билан футболка алмашишни тақиқлади

“Манчестер Юнайтед” клуби раҳбарияти футболчиларга ўйинлардан кейин рақиб жамоа ўйинчилари билан футболкалар алмашишни тақиқлади. “Қизил иблислар” хўжайинлари либослар ишлаб чиқаришда тежамкорлик қилиш учун шундай қарорга келишди, дея “The Sun” хабар бермоқда.

Клуб барча футболчиларга олдиндан белгиланган футболкалар рационини эълон қилди. Унга кўра,  ҳар бир ўйинчи иккита узун енгли ва иккита калта енгли футболкалар олади. Шунингдек, “МЮ” футболчилари энди ўйиндан сўнг футболкаларини мухлисларга тақдим эта олмайдилар. Бу ҳам тақиқланди, дейилади хабарда.

“Манчестер Юнайтед” дунёнинг энг бой клубларидан бўлиб, унинг баҳоси деярли 3 миллиард  АҚШ долларига тенг. Жамоа 2014 йилда Adidas компанияси билан либослар бўйича 1 миллиард АҚШ долларига тенг ўн йиллик шартнома тузди. Агар клуб ўйинчиларининг ҳаммаси ўйиндан сўнг, рақиб жамоа вакиллари билан футболка алмаштирса, бу “МЮ” учун 880 АҚШ долларига тушади.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Сентябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Авг   Окт »
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви