ЮНЕСКО сайёрамизда неча киши саводсиз эканини маълум қилди

Сайёрамизнинг 758 миллион катта ёшдаги аҳолиси саводсиз бўлиб қолмоқда, уларнинг кўпчилигини аёллар ташкил этади. Бу ҳақда БМТнинг таълим,  фан ва маданият бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) маълум қилди.

ЮНЕСКОнинг бош директори Ирина Бокованинг сўзларига кўра, дунё бўйлаб мактабга бормайдиган болаларнинг сони 263 миллион кишига етган.  Уларнинг учдан бири можаролар бўлаётган ҳудудларда яшайди.

“Мактабларга ҳужумлар сони ортмоқда. Статистика кўра, мактабга бормайдиган муҳожир-болаларнинг сони беш маротаба ошиши мумкин”,  дейди Бокова.

“Энг оғир юк хотин-қизлар бўйнига тушди.  Саҳрои Кабирнинг жанубида жойлашган Африка давлатларида қизларнинг ноқулай шароитда эканлиги боис, улар 2086 йилга бориб мактабга боориш имкониятига эга бўлишади. Бундай бўлмаслиги учун давлатлардаги таълим билан боғлиқ ёндашувларни ўзгартириш керак”,  деб таъкидлади ЮНЕСКО бош директори.

ЮНЕСКО таълимни биринчи ўринга қўйишни таклиф этади: “Ёндашувларни ўзгартиш керак.  Айниқса, ўртача ва паст даромадга эга бўлган давлатларда билим салоҳиятини барча жабҳаларда сафарбар этиш керак”.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Сентябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Авг   Окт »
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви