Ўзбекистон президенти вазифасини ким вақтинча бажариши маълум булди

Бугун Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашининг қўшма йиғилишида Ўзбекистон президентининг вазифа ва ваколатларини бажаришни вақтинча юклаш масаласи кўриб чиқилди.

Мажлис якунига кўра Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон республикаси президенти вазифасини вақтинча бажарувчиси этиб тайинланди.

«Шавкат Мирзиёев бугун Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди, Олий Мажлис сенати Раиси Ниғматулла Йўлдошев бу ваколатни қабул қилишни рад этди», — деб хабар қилди манба.

2 сентябрь куни Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов 79 ёшида инсульт туфайли вафот этди. Марҳум 3 сентябрь куни Самарқандда дафн этилди. Дафн маросимини ташкил этиш комиссиясига Шавкат Мирзиёев раҳбарлик қилди.

Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев 1957 йилда туғилган, 1981 йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институтини тамомлаган.

1992-1996 йилларда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида ҳоким лавозимида ишлаган.

1996-2001 йилларда Жиззах вилояти ҳокими, 2001-2003 йилларда Самарқанд вилояти ҳокими сифатида фаолият кўрсатган.

2003 йилнинг 11 декабридан республика бош вазири. 2005 йилнинг 28 январида янги чақирилган Олий Мажлисда лавозимига қайта тайинланган. 2015 йилнинг январидаги парламент сайловлари якунларига кўра яна Ўзбекистон ҳукумати раҳбарлигига тайинланган.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Сентябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Авг   Окт »
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви