Қирғизистон президентининг 19 ёшли қизи яширинча турмушга чиқди

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг 19 ёшли кичик қизи Алия Шагиева тўрт йилдан буён учрашиб юрган йигитига яширинча турмушга чиқди. Қиз тўй ҳақидаги маълумотларни Instagram’даги саҳифасига жойлаштирди. Бу ҳақда “Комсомольская Правда” хабар берди.

Алиянинг турмуш ўртоғи ҳақидаги маълумотлар унчалик кўп эмас. Унинг исми Константин бўлиб,  жуфтликни бир-бирларига уларнинг дўстлари таништирган.

“Мен жуфтликларнинг биргаликда тушган эҳтиросли суратларини кўрсам хафсалам пир бўлади, айнан шунинг учун 4 йил давомида Костя билан тушган бирорта суратимни ижтимоий тармоқларга жойлаштирмадим. Шунингдек,  шахсий ҳаётимни оммага кўз-кўз қилишни ётирмайман.   Аммо бугун у билан ажойиб кунни бирга ўтказиш, суратга тушиш ҳамда уни ижтимоий тармоққа жойлаш ёқимли бўлди. Илиқ шамол. Биз энди эр-хотинмиз ва табрикларни қабул қилишга тайёрман”, дейди “Қирғизистон маликаси”.

Кўпчилик Алияни табриклаб, икки ёшга оилавий бахт тиламоқда.

Алия Шагиева дизайнерлик билан шуғулланади. У бир ой олдин болалар учун кийим-кечак ошлаб чиқариш бўйича ўз  компаниясини ташкил этди.

Маълумот учун, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг олти  фарзанди бўлиб, уларнинг уч нафари ўғил ва уч нафари қиздир.  Алия дизайнерлик фаолиятини онасининг фамилиясида олиб боради.

Қизиқ, Атамбаев фарзандининг ўзбошимчалигига жим қараб тураверармикин?

Руслан Сулаймонов

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Сентябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Авг   Окт »
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви