Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёев таржимаи ҳоли

Шавкат Миромонович Мирзиёев – 1957 йил 24 июлда Ўзбекистон Республикаси Жиззах вилояти Зомин туманида зиёли оиласида таваллуд топган.

1981 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизацияси институтини «инженер- механик» мутахассислиги бўйича тамомлаган. Техника фанлари номзоди.

1981-1992 йилларда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизацияси институтида кичик илмий ходимдан институт ректорининг биринчи ўринбосари лавозимигача ишлаган.

1990 йилда Ўзбекистон Олий кенгаши депутати сифатида сайланган. 1994 йили мамлакатнинг янги парламенти (Олий Мажлис) депутати бўлган. 1999 йилда иккинчи чақириқ Олий Мажлисига Жиззах вилоятидан депутат бўлган.

1992 йили Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳокими, 1996-1999 йилларда Жиззах вилояти ҳокими, 2001-2003 йилларда Самарқанд вилояти ҳокими лавозимларида ишлаган.

2003 йил 11 декабрида мамлакат парламенти томонидан президент Ислом Каримов таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раҳбарлигига тасдиқланган.

2004 йили Ўзбекистонда ташкил этилган ЎзЛиДеП партияси сиёсий кенгаши таркибига кириб, 2005 йил 28 январь ва 2010 йил 27 январда партиядан ҳукумат раҳбарлигига тавсия этилган ва тасдиқланган.

2015 йил 23 январида яна бир марта Олий Мажлис томонидан ҳукумат раиси лавозимига тасдиқланган.

Ўзбекистон тархида биринчи марта, унинг номзоди давлат раҳбари эмас, парламент сайловида ғалаба қозонган сиёсий ҳаракат – ЎзЛиДеП партияси томонидан илгари сурилган.

Шавкат Мирзиёев 2005 йилдан ҳукумат раҳбарлиги билан бирга республиканинг барча агросаноат мажмуасини ҳам назорат қилади.

2016 йил 8 сентябридан Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимини вақтинча бажарувчи.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Сентябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Авг   Окт »
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви