5 дақиқада бахт топиш йўли

Катта шаҳарнинг катта хоналарининг бирида 50 кишилик одамдан иборат бўлган гуруҳ ўртасида семинар ўтказилаётган эди. Орадан бир неча дақиқалар ўтгандан сўнг маърузачи тўсатдан гапларини тўхтатди ва   ҳаво тўлдирилган пуфаклардан ҳар бир йиғилганларга биттадан бериб чиқди.

Энди, мана шу пуфакларга ҳамма ўзининг исмини ёзсин, дебди маърузачи.

Одамлар ҳаммасини маърузачи айтгандек қилиб, исмларини пуфакка ёзиб, пуфакларни маърузачига топширишди. Маърузачи ҳамма пуфакларни олиб, уларни бошқа бир хонага аралаш қилиб сочиб юборди. Ва одамларга мурожаат қилди:

Ҳар бирингиз 5 дақиқа ичида ўз исмингиз ёзилган пуфакни   топишингиз керак. Қани вақт кетди.

Одамлар дарҳол ўз пуфакларини излашга тушишибди. Ҳамма 5 дақиқа ичида ўз исми ёзилган пуфакни топиш учун ҳатто бир бирини туртиб бўлсада қидиришарди. Хона шунчалар бетартиб бўлиб кетдики, биров бировга эътибор қилмас ва фақат ўзининг пуфагини топса бўлди эди.

5 дақиқалик вақт ўтди ҳамки ҳануз улар ўз пуфакларини топа олишмади. Шунда маърузачи ҳаммага биттадан ихтиёрий пуфакни олишни ва унда кимнинг исми ёзилган бўлса, эгасига беринглар. Бир неча сония ичида ҳамманинг ўз исми ёзилган пуфакка эга бўлди. Шунда маърузачи:

Бу пуфак аслида ҳаммамизнинг ҳаётдаги бахтимизга ўхшайди. Ҳаммамиз   ҳаётда ўз бахтимизни излаймиз, аммо ҳеч биримиз унинг қаердалигини билмаймиз. худди. Бизнинг бахтимиз бошқаларнинг бахти ичида яшайди. Агар сиз бошқаларга бахтини берсангиз, сиз ҳам ўз бахтингизга эга бўласиз. Ва мана шу асл инсон ҳаётининг мазмуни эмасми, ўша сиз излаётган!

Инглиз тилидан Фарида таржимаси

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Сентябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Авг   Окт »
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви