Кеча ижтимоий тармоқларда бокс бўйича Рио Олимпиадаси совриндори Фазлиддин Ғоибназаровнинг нотаниш қиз билан тушган сурати тарқалди.
Мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш учун Оlamsport.com нашри Фазлиддин билан боғланди.

“Мен у қизни танимайман. Олдимга кўплаб мухлислар ва мухлисалар суратга тушгани келишади. У ҳам мана шундайлардан бири. Кўринишидан у эркатойроқ қиз. Хар ким турлича суратга тушади. Буни жиддий қабул қилаётганликларидан ҳайронман. Яқинларим мени жуда яхши билишади.

Буни сизларга ҳам айтаман. Шунчаки олдимга келди ва суратга тушди. Ўша суратни ижтимоий тармоққа жойлади”, – дейди Олимпиада чемпиони olamsport.com сайтига берган интервьюсида