Президентининг қабрини зиёрат қилишга отланган саёҳатчига велосипед ва совитгич совға қилишди

Facebook ижтимоий тармоғида яқинда ташкил этилган «Наманган ҳайдовчилари» («Водители Намангана») гуруҳи аъзолари 14 сентябрь, чоршанба куни Ўзбекистон Биринчи Президентининг қабрини зиёрат қилиш учун Самарқандга велосипедда саёҳат қилган 75 ёшли Ҳусан бобонинг уйига ташриф буюрди. 

Оқсоқол икки ғилдиракли транспортда 500 километрдан зиёд йўл босди. Унинг велосаёҳати ҳақида ОАВлар ёзди, у ҳақдаги сюжет Россиянинг «Звезда» ва «НТВ» телеканалларида ҳам намойиш этилди.

Ҳусан Ҳожибоевнинг Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиш истаги наманганлик ҳайдовчиларга шунчалик таъсир қилдики, улар интернетда ташаббус бошлаб, велосаёҳатчига совғалар олиш учун пул тўплади. Улар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган совитгич сотиб олиш учун етарли маблағ тўплай олди.

Шунингдек, «Тошкент ҳайдовчилари» («Водители Ташкента») гуруҳи ҳам ташаббусдан четда қолмади ва Ҳусан бобога велосипед келтирди.

Улар биргаликда Ҳусан бобонинг Наманган вилояти Чортоқ тумани Караскан қишлоғидаги уйига барча совғаларни, шунингдек, бироз пул мукофотини ҳам олиб келди.

Хурсандчиликдан боши кўкка етган оқсоқол, совғалар учун миннатдорлик билдирди ва шу заҳоти янги велосипедни миниб, ўз қишлоғи кўчаларини сайр қилди.

 

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Сентябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Авг   Окт »
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви