2016-йилги Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси доирасида “Поедем, поедим!” дастурининг суратга олиш гуруҳи Ўзбекистон ҳақида иккинчи кўрсатувни тасвирга олади, дея хабар бермоқда “Ўзбектуризм” Миллий компанияси матбуот-хизмати.

Хабарда айтилишича, бу сафар дастур Тошкент ва Хоразм воҳаларига бағишланади. Кўрсатувнинг Ўзбекистонга бағишланган биринчи сони Самарқандда олинган ва телеканал томошабинлар орасида катта қизиқиш уйғотган эди.

3718771-973x5261

Шу туфайли яна бир кўрсатувни тасвирга олишга қарор қилишди. “Поедем, Поедим!” (“Борамиз, тановул қиламиз”) — “НТВ” телеканалининг 2012 йил октябрида старт олган лойиҳасидир. Бугунги кунда дастур ўз сегментида Россия телевидениесида энг машҳур кўрсатувлардан биридир.

Дастурнинг бош қаҳрамонлари сифатида қишлоқлар аҳолиси, овчилар ва балиқчилар, геологлар ва олтин изловчилар, турли миллат ва халқ вакиллари танлаб олинади. Уларнинг ҳар бири ўзи билган мазали ва фойдали таомлар рецепти билан “НТВ” томошабинлари билан бўлишадилар.