«Бойвачча куёв»: Ўзбек қайнонаси ролида рус актрисаси

Режиссёр Баҳром Ёқубовнинг «Бойвачча куёв» деб номланган фильми тез кунларда катта экранларга чиқиши кутилмоқда. Тақдимот арафасида журналист Феруз Муҳаммад фильм режиссёри билан суҳбатлашди.

Foto: “Daryo”

Фото: «Дарё»

«Бойвачча куёв» номли навбатдаги кинокомедиянгизда қайнона ролига рус актрисасини таклиф қилиб, ўзига хос тажрибага қўл урибсиз.
— Ҳа. Болалар уйида рус тарбиячи аёлнинг қўлида катта бўлган йигит, уйланиш ёшига етганида: «Қандай қилиб қайнонасиз келин бўлиши мумкин? Келин эрталаб туриб кимга салом беради? Унга билмаганларини ким ўргатади?», дея ўзига ўзи савол беради. Бир куни тарбиячисига: «Сиз нима учун болаларингизнинг ёнига — Россияга кетмагансиз?», дея савол берса, тарбиячи: «Шу ерда ёшлигим ўтди, эрим билан шу юртда танишиб, оила қурдим, уни шу юртга дафн қилдик. Бу юрт — менинг Ватаним», деб жавоб беради. Шунда йигит: «Ундай бўлса, сиз менга она, хотинимга қайнона бўласиз», мазмунида фикр билдиради. Қайнона ролини Ўзбекистонда хизмат кўрсатган актриса Олга Володина маромига етказиб ижро қилган.

— Фильмда яна қайси машҳур актёр-актрисаларни кўриш мумкин?
— Фильмда Мурод Ражабов, Саида Раметова, Муҳаммадисо Абдулхаиров, Юлдуз Ражабова, Асқар Ҳикматов, Зарина Низомиддинова, Алишер Усмонов, Зуҳра Солиева кабилар рол ижро этган.

Foto: “Daryo”

Фото: «Дарё»

— Фильм учун махсус саундтрекни куйлаш кимга ишониб топширилди?
— Шаҳзода томонидан «Пари» деб номланган қўшиқ айнан шу фильм учун махсус саундтрек сифатида куйланди.

— Фильмда юлдузли жамоа тўпланган, саундтрекни эса Шаҳзода куйлаган. Айтинг-чи, фильмнинг моддий томонини кўтариш кимнинг зиммасига тушган?
— Бу ҳар сафар ҳар хил кечадиган жараён. Баъзи фильмларимизда «биз ҳам пул тикиб, фойда кўрайлик», деб келган продюсерлар билан ҳамкорлик қилганмиз, баъзи фильмларимизни суратга олишда эса аввалги фильмдан тушган фойдани йўналтирганмиз. «Бойвачча куёв»нинг моддий томонларини ўзимиз кўтардик.

— Фильм премьераси қачонга режалаштирилган?
— Фильм премьерасини куз ойларидан бирига мўлжаллаганмиз.

Foto: “Daryo”

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Сентябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Авг   Окт »
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви