Шароф ва Севинч ярашдими?

Аввалроқ, Шароф Муқимов ва Севинч Мўминованинг оиласига дарз кетгани ҳақида хабар берган эдик. Ўшанда Севинч анчадан буён Шароф билан яшамаётганини, қизини ҳам кўрсатмаётганини айтган эди. Бу орада эса Шароф Муқимов Тошкент шаҳри марказида Севинч билан бирга истиқомат қилган уйини сотувга қўйди. Куни кеча уларнинг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаларига жойлаштирган суратлари эса яна тин олган гап-сўзларнинг кўтарилишига сабаб бўлди.

Авваллига, Шароф Муқимов қизи ва турмуш ўртоғи билан табассум қилиб тушган суратини Instagram’даги саҳифасига жойлаштирди. Кўпчилик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу суратни Шароф ва Севинчнинг ярашганига далил сифатида қабул қилишди.

Бироз аввал, ижтимоий тармоқларни тарк этганини маълум қилган Севинч Мўминова ҳам яна Instagram’га қайтди. У ҳам қизи билан тушган суратини тармоққа жойлаштирди. Мазкур суратда Шарофнинг юзи кўринмаган, фақатгина елкаси суратда акс этган, холос. Аммо мухлислар Севинчнинг қизи ёнида ўтирган йигит Шароф эканини дарров пайқашди.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Сентябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Авг   Окт »
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви