Энди арзонроқ автоном автомобиль ишлаб чиқарилади

Ҳозирда АвтоВАЗ ADAS (Advanced Driver Assistance Systems) тизимини яратиш устида ишлаяпти. Бу тизим ҳайдовчига кўмаклашувчи дастурий мажмуани ўз ичига олади, деб ёзмоқда carzone.uz.

ADAS тизимида мослашувчи яккатезлик (адаптив круиз-контрол), автомобилни полосада тутиб юриш сингари функциялар бор. Аммо қайси турдаги “Лада”га бу тизим ўрнатилиши аниқ айтилмади.

АвтоВАЗнинг маҳсулотлар ва дастурлар бўйича директори Алексей Лихачев айтишича, бу режа компаниянинг устувор йўналишларидан бўлмаса-да, вақт етганда Lada маркали ҳайдовчисиз автомобилларни учратамиз.

Алексей Лихачев АвтоВАЗнинг автопилотлари хорижий рақобатчиларидан фарқли равишда нархи паст бўлишини ваъда қилди. Аммо автопилот Россиянинг йўлларига ўрганиши мураккаблик туғдиради.

ВАЗнинг ҳайдовчисиз автомобиллари қачон ялпи ишлаб чиқара бошланиши тўғрисидаги саволга инжиниринг бўйича вице-президент Харальд Грюбель “Иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлганда”, дея дудмал жавоб берди.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Сентябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Авг   Окт »
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви