Мизғиб олиш соғлиқ учун хавфли деб тан олинди

Токио университети олимлари кундузги пинакни (мизғиб олишни) соғлиқ учун хавфли, деб атади. Олимлар ўз тадқиқотларини Диабетни ўрганиш бўйича Европа уюшмасининг Мюнхендаги анъанавий учрашувида тақдим этди, деб ёзади The Telegraph.

Чала уйқу ҳолати иккинчи турдаги қандли диабет юзага келиши хавфини ўртача 45 фоизга оширади. Бунинг учун сутканинг кундузги қисмида бир соатдан ошиқроқ мудраш етарли.

Тадқиқот олимларнинг 300 мингдан ортиқ кишини қамраб олган 21 та иши метатаҳлилига асосланган. Таъкидланишича, мудроқ ҳолатида бир соатдан камроқ вақт бўлиб туриш ҳеч қандай хавфни келтириб чиқармайди. Бир соатдан зиёдроқ давом этадиган чала уйқу ҳолати хавфлидир.

Бунга сабаб — одам уйқунинг янги фазасига киришидир. Тез уйқу фазасини якунлаш ва секин уйқу фазасига кирмаслик учун бир соат мизғиб олиш кифоя.

Секин уйқунинг бўлиниши эса соғлиқ учун хавфли бўлиши мумкин. Бу уйқу инерциясисига олиб келади, у шундай руҳий ҳолатки, ақлий ва жисмоний фаоллик камайиши, шунингдек, иккинчи турдаги қандли диабет ривожланишига олиб келадиган эндокрин бузилишлар билан тавсифланади.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Сентябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Авг   Окт »
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви