Тошкентда дрифт қилишга уринган Nexia ажратувчи тўсиққа бориб урилди

Тошкентдаги Муқимий кўчасининг Оқтепа майдони ва «Спорт буюмлари» дўкони оралиғида Nexia автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Ҳодиса видеоси Facebook’даги «Водители Ташкента (Drivers.uz)» гуруҳида эълон қилинган.

Видео бошида Оқтепа майдонидаги янги йўл бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, давлат рақами 01 J 909 EA, русуми, катта эҳтимол билан, Chevrolet Cruze бўлган автомобиль кескин бурилишлар (дрифтлар)ни амалга оширган. Cruze йўловчиларидан бирининг гавдаси автомобиль люкидан чиқиб турганини кўриш мумкин.

Chevrolet Cruze’нинг кетма-кет кескин ҳаракатларидан сўнг, унинг ортидан Nexia автомобили ҳам дрифт қилишга уринган. Бироқ якунда Nexia ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги ажратувчи тўсиқни бузиб ўтган. Ҳодиса гувоҳларининг ёзишича, Nexia қарама-қарши қатнов қисмига чиқиб кетиб, бошқа бир Nexia’га бориб урилган.

«Водители Ташкента (Drivers.uz)» гуруҳи аъзолари Chevrolet Cruze’нинг ҳам, Nexia’нинг ҳам ҳайдовчилари томонидан амалга оширилган кескин ҳаракатларни қатъий қоралаган.

Маълумот учун, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-5-моддаси 2-қисмига мувофиқ, ҳайдовчиларининг авария ҳолати юзага келишига сабаб бўлган, яъни йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини тезликни, ҳаракат йўналишини кескин ўзгартиришга ёки ўз хавфсизлигини ёҳуд бошқа фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ўзга чораларни кўришга мажбур қилувчи ҳуқуқбузарликни содир этиши энг кам иш ҳақининг ўн баравари (10 сентябрь ҳолатига кўра — 1 302 400 сўм) миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.

Айни вақтда, Кодекснинг 147-моддаси 1-қисмига кўра, йўл ҳаракатига қасддан халал бериш энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида (1 302 400 сўм) жарима солинишига сабаб бўлади.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Сентябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Авг   Окт »
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви