«ИСТИҚЛОЛ» САНЪАТ САРОЙИДАГИ КУЗНИНГ ЭНГ ҚИММАТ КОНЦЕРТИ КИМНИКИ?

Тошкентдаги «Истиқлол» санъат саройида кузги концертлар мавсуми очилди. 

Daryo.uz нашри сарой кассаларида чипталарнинг нархларига асосланган ҳолда концертлар рейтингини тузди.

Мазкур рўйхатга кўра, энг қиммат концертлар рейтингидаги етакчиликни россиялик хонанда Валерий Меладзе қўлга киритди. Унинг фақат бир кун, 1 октябрда берадиган жонли ижродаги концертига кириш учун энг арзон чипта нархи 100 минг сўмни ташкил қилиб, энг қиммати 1,2 миллион сўмгача етди.

Рўйхатнинг иккинчи поғонасидан хонанда Жаҳонгир Отажонов жой олди. Унинг 28—29 октябрь кунлари бўладиган жонли ижродаги концерти энг арзон чиптаси — 10 минг сўм, энг қиммати эса — 200 минг сўмдан.

Учинчи поғонада «Менинг Тошкентим» мюзикли. 24 сентябрь куни бўлиб ўтадиган мазкур мусиқий томошанинг энг арзон чиптаси 8 минг сўмдан, энг қиммати эса 180 минг сўмдан сотилмоқда.

Кейинги ўриндан хонанда Ботир Қодировнинг 1—6 ноябрь кунлари ташкил этиладиган дастури жой олди. Унинг чипталари нархи қуйидагича — энг арзон чипта 10 минг сўм, энг қиммат чипта эса 150 минг сўм.

Хонанда Улуғбек Раҳматуллаевнинг концертига чипталарнинг энг арзони 10 минг сўм, қиммати — 120 минг. Хонанда Баҳром Назаровнинг 26—27 ноябрь кунлари бўладиган концертига кириш нархи 8 минг сўмдан бошланиб, 90 минг сўмгача етади.

7—8-ўринлардан «Миллион» қизиқчилар жамоасининг ҳамда қизиқчи Аваз Охуннинг концерти жой олди. Сўз усталарининг концертлари учун сотилаётган чипталарнинг энг қиммати — 80 минг сўмдан. 15—18 сентябрь кунлари бўладиган «Миллион» концертининг энг арзон чиптаси 15 минг сўм, Аваз Охуннинг 17—20 ноябрдаги бўладиган томошасига энг арзон кириш чиптаси эса 10 минг сўм.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Сентябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Авг   Окт »
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви