ПРЕЗИДЕНТ УМРБОД ЭТИБ САЙЛАНМОҚДА

Виктория Панфилова “Президент Бердимуҳаммедов умрбод этиб сайланмоқда” номли мақоласида Туркманистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш, хусусан, президентлик муддатини 5 йилдан 7 йилгача узайтириш ҳамда мамлакатнинг асосий лавозимига тайинланадиган номзодлар ёшини бекор қилиш масалалари борасида тўхталиб ўтиб, республика раҳбари бошқарувчи сулола тузиш ҳақида фикр юритаётгани ҳақида таъкидламоқда.

Янги ҳужжатга кўра, Г.Бердимуҳаммедов нафақат 2017 йилда ўз номзодини учинчи маротаба президентлик лавозимига қўйиши мумкин, балки умрбод давлат раҳбари бўлиб қолиш имкониятига ҳам эга. Бу борада эса, Конституцияга ўзгартиришлар киритиш Туркманистон нуфузини кўтаришга қаратилган. Хусусан, фуқароларни ижтимоий муҳофаза қилиш, барқарорлик ҳамда ҳукумат тақсимоти, ёшлар ҳуқуқлари ва сиёсий хилма-хиллик борасида қатор ўзгартиришлар киритилган. Шунингдек, асосий Қомусда президент, мажлис, вазирлар маҳкамаси ва республиканинг Олий суди бўйича янги бўлимлар жорий қилинади. У борада сўз давлат ҳукумати мустақил уч жабҳага: қонунчилик, ижро ва суд ҳокимиятлари борасида бормоқда.

Шунга қарамай, МГИМО халқаро тадқиқотлар интитути (ХТИ) аналитик маркази директори А.Казанцевнинг фикрича, “янги таҳрирдаги асосий Қомусда жиддий ўзгаришлар йўқ. Ёш борасида чекловни бекор қилиш инобатга олинадиган бўлса, Г.Бердимуҳаммедов узоқ вақт мобайнида раҳбарлик қилиши кўзда тутилган”. Бу борада эксперт президент Ашхободдаги бир нечта тантаналарда иштирок этган ўзининг 13 ёшли набираси Керимни ворисликка тайинлаётгани эҳтимоли борлиги ҳақида ҳам фикр билдирмоқда.

Янги киритилган ўзгартиришлар мамлакатнинг мавқеини яхшилаш ҳамда хориж сармояларини жалб этишга мўлжалланган. Газ савдосидан келган даромадлар қувур йўналиши қурилиши учун олинган кредит харажатларини қоплаш учун сарфланмоқда. Туркманистон ҳозирда пулга муҳтож. Бироқ янги маблағларга эга бўлиш учун фундаментал омиллар ҳам мавжуд.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Сентябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Авг   Окт »
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви