Рус тилининг сирлари фош этилади

Россиялик олимлар хитойлик ҳамкасблари билан биргаликда рус тилини ўрганиш бўйича сўнгги йиллардаги энг йирик лойиҳалар устида иш бошлашди.

Россия илм-фан фонди гранти ҳисобидан молиялаштирилаётган мазкур лойиҳанинг мақсади, турли маданият соҳибларининг фикрлаш қобилиятини тил ёрдамида аниқлашдир.

Тадқиқотчилар асосан “махсус маданий лингвистик иборалар”га эътибор қаратадилар. Таржима қилинмайдиган бундай турдаги сўзлар ёки ибораларни турли маданият вакиллари қай тарзда тушунтириб бера олишлари таҳлил қилинади.

Россиялик олимлар шундай турдаги сўзларни тўплаб, таҳлил қилганларидан сўнг ҳитойлик мутахассислар рус тилини ўрганаётган хитойликлар ўртасида бундай сўзларни билиш ва тушунтириб бериш қобилиятини синовдан ўтказадилар. Шу тариқа, олимлар россияликлар ва хитойликлар ўртасида бир тилни англаш бўйича қиёсий натижаларни ҳам солиштириб борадилар.

Бу лойиҳада Виноградов номидаги рус тили институти ходимлари билан Москва Давлат педагогика университети, Осиё ва Африка мамлакатларидаги Москва Давлат Университетлари мутахассислари иштирок этишади.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Сентябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Авг   Окт »
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви