Шавкат Мирзиёев «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонунни имзолади

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 16 сентябрь куни «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонунни имзолади. Қонун матбуотда эълон қилинди ва 6 ойдан сўнг кучга киради, дея маълум қилади «Газета.uz».

Қонун ички ишлар органларининг асосий вазифалари, фаолиятининг йўналиш ва тамойилларини белгилаб беради. Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахслар мол-мулкини қўриқлаш, конституцион тузум, қонун устуворлиги, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва бошқалар асосий вазифалар сифатида келтириб ўтилган. Ички ишлар органлари фаолиятининг асосий тамойиллари қонунийлик, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда уларни ҳурмат қилиш, очиқлик ва шаффофликдан иборат.

Ички ишлар органлари ходимлари ўз фаолиятида Конституция, янги қонун ва бошқа қонунчилик актларига аниқ риоя қилиши ва талабларини бажариши шарт. Ички ишлар ходимларининг ўз фаолиятида қонунларни бажариш ва уларга риоя қилишдан ҳар қандай чекиниши қонунийликни бузиш ҳисобланади ва белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

Ички ишлар органлари ходимлари хизмат мажбуриятларини бажариш чоғидаги ўзининг қонунга хилоф хатти-ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) оқлаш учун хизмат манфаатлари, иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги, юқори турувчи мансабдор шахсларнинг қонунга хилоф талаблари, буйруқлари ва фармойишларини ёки қонунга мувофиқ бўлмаган бошқа бирор-бир ҳолатни рўкач қилиши мумкин эмас. Ички ишлар органлари ходимларига кимнидир ғайриқонуний ҳаракатларини содир этишга бевосита ёки билвосита қизиқтириш, кўндириш, ундаш тақиқланади.

Қонунга мувофиқ, ички ишлар органлари фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари уларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқейидан қатъи назар ҳимоя қилинишини таъминлайди.

Шунингдек, қийноқларга солиш, зўравонлик қилиш, бошқа шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситадиган тарзда муомалада бўлиш ман этилади. Ички ишлар органининг ходими фуқарога қасддан оғриқ, жисмоний ёки маънавий азоб етказиладиган хатти-ҳаракатларга чек қўйиши шарт.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Сентябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Авг   Окт »
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви