Ишга автобусда борган Нурсултон Назарбоев

Кеча, 20 сентябрь куни Қозоғистонда автобусда ўз иш жойи томон йўл олаётган “Назарбоев”нинг сурати 30 дақиқа ичида бутун республикага тарқалиб улгурди. Ярим соат ичида Instagram ижтимоий тармоғида айни суратни қарийб 7 минг киши кўргани маълум бўлди. Бунга суратдаги шахснинг Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоевга қуйиб қўйгандек ўхшаши сабаб бўлди. Бу ҳақда “Nur.kz”  нашри ёзмоқда.

Суратни кўрганларнинг кўпчилиги улар ўртасидаги ўхшашликдан ҳайратда эканликларини билдиришган. Сурат остига “Бу Назарбоевнинг ўзи. У шунчаки жамоат транспортида шаҳар бўйлаб айланишни истаган бўлса керак”, дея изоҳ қолдирганлар ҳам бор. Тармоқ фойдаланувчилар орасида суратни жойлаштирган муаллифни фотошоп дастуридан фойдаланганликда айблаганлар ҳам топилди.

Айтиш лозимки, Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоевга жуда ўхшаш яна бир фуқаро бор. У Костанай шаҳрида истиқомат қилувчи Сарсенбай Додановдир.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Сентябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Авг   Окт »
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви