Карен Гафуржонов ниҳоят уйланди, бироқ ваъдасида турмади

Аввалроқ, хонанда Карен Гафуржонов “Qalampir.uz” сайтига берган интервьюсида “Қачон уйланасиз?”, деган саволга кўп дуч келаётгани, бироқ оилани севгисиз қуришга қаршилигини айтган эди.

Кеча, 20 сентябрь куни хонанда ўз бахтини топди. Ва ниҳоят у ҳам бўйдоқлар сафидан чиқди. Куёвтўра ва келиннинг суратлари эса ижтимоий тармоқларда яшин тезлигида тарқалди. Дарвоқе, шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш ўринлики, Карен Гафуржоновнинг тўйи ҳақиқатан ҳам ўзбек шоу-бизнесида энг кутилган тўйлардан бири эди. Боиси Гафуржоновнинг тенгқурлари аллақачон 3-4 фарзандли бўлишга улгуришган.

“Менга севги керак. Чин маънода яхши кўриб қолишим, кўнгил қўйишим шарт. Мен ҳақиқий севги нима эканини жуда яхши биламан. Буни бошимдан ўтказганимни, қаттиқ севганимни кўпчилик билади. Бу ҳақда жуда кўп гапирганман. Менинг ҳолатимни умрида бир марта бўлса ҳам севиб кўрган одамгина тушунади, холос”, деган эди Карен “Qalampir.uz”га берган интервьюсида. Демак у анча йиллар давомида йўқотган ва жуда кўп қидирган муҳаббатини топган. Маълумотларга қараганда, келиннинг касби журналист.

Хонанда бизга берган интервьюсида агар уйлангудек бўлса, буни мухлисларидан яширмаслигини, тўйга ОАВ вакиллари, хусусан, “Qalampir.uz”ни таклиф қилишини айтганди. Бироқ у ваъдасининг устидан чиқмади. Шундай бўлсада сайтимиз жамоаси номидан янги оила вакиллари Карен ва Садоқатга оилавий бахт тилаб қоламиз.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Сентябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Авг   Окт »
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви