Яна икки партия Ўзбекистон Президенти сайловида иштирок этиш учун изн сўради

Аввалроқ, жорий йилнинг 4 декабрь куни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳамда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси   Марказий Сайлов Комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашиш учун ҳужжатларни тақдим этгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун, 20 сентябрь куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳамда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун зарур ҳужжатларни тақдим этди.

Шу муносабат билан Марказий сайлов комиссиясида комиссия аъзолари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида тадбир ташкил этилди. Унда Президент сайлови демократик ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамиятининг муҳим белгиси, халқнинг хоҳиш-иродаси эркин ифодаланиши, жамият ва давлат ишларини бошқаришда фуқаролар иштирокининг асосий шакли ҳисобланиши таъкидланди.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонуннинг 24-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш ҳуқуқига сиёсий партиялар эгадир.

Бунда сиёсий партия сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилинган кундан камида олти ой олдин Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган тақдирдагина Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиши мумкин.

Мазкур қонуннинг 24¹-моддасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун сиёсий партия сайловга камида етмиш кун қолганида Марказий сайлов комиссиясига сайловда иштирок этиш тўғрисида партия раҳбари томонидан имзоланган ариза, Адлия вазирлигининг сиёсий партия рўйхатга олинганлиги кўрсатилган маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлажак номзод тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиши лозим.

Марказий сайлов комиссияси сиёсий партияларнинг ваколатли вакилларига ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана қайд этилган маълумотномани берди.

Марказий сайлов комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар асосида беш кунлик муддат ичида сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этишига ижозат бериш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилади.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, сайловда иштирок этувчи партияларнинг рўйхати аризалар келиб тушиш навбатига қараб марказий матбуотда эълон қилинади.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Сентябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Авг   Окт »
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви