Обама Путинни огоҳлантирди!

Барак Обама БМТ Бош Ассамблеясидаги АҚШ президенти сифатида сўнгги чиқишида Россияга ташқи сиёсат юритиш бўйича бир қатор маслаҳатлар берган ва Владимир Путинга айни вақтда олиб бораётган сиёсати Москва учун жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкинлиги билан огоҳлантирган.

 “Дунёда империялар даври ортда қолди. Россия куч ишлатиш орқали тарихдаги шон-шавкатини қайтармоқчи. Агар у ўз қўшниларининг ички ишларига аралашишни давом эттирса, бу балки мамлакатнинг ичида қўллаб-қувватланиши мумкин, бу қанчадир вақт миллий манфаатларига жавоб берар, аммо Россиянинг бундай ҳаракатлари унинг позициясини кучсизлантиради ва чегараларини янада хавфли қилади”, — дейди Обама ўз нутқида.

Москва ва Вашингтоннинг муносабатлари Сурияда тинчлик ўрнатиш амалга ошмай қолгандан бошлаб яна ёмонлашди. Суриядаги бир ҳафталик ўт очишларни тўхтатиш ҳарбий ҳаракатларнинг қайта жонланиши билан якунланди. 17 сентябрда халқаро коалция авиацияси сурия ҳукумат қўшинларига қарата зарба йўллаган, 20 сентябрь тунда эса ноъмалум томон БМТ гуманитар юкларини ўққа тутган.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Сентябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Авг   Окт »
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви