Путин: СССР барҳам топмаслиги керак эди

Россия Президенти Владимир Путин Кремлда бўлиб ўтган сиёсий партиялар раҳбарлари билан учрашуви чоғида СССР барҳам топмаслиги керак эди, дея таъкидлади.

Собиқ Иттифоқнинг барҳам топишига қандай муносабатдалигимни яхши биласиз. Бундай қилишнинг кераги йўқ эди. Янги ислоҳотларни, жумладан, демократик характердагиларини амалга оширса бўларди. Аммо шу нарсага эътиборингизни жалб этмоқчиманки,  Собиқ Совет Иттифоқи бошида коммунистик партия турган. Бу партия эса ҳар қандай турдаги давлат учун фожиали бўлган, ўз вайрон қилувчи ғоялари илгари сурган», — деди Путин Кремлда сиёсий партия раҳбарлари билан ўтказилган учрашувда.

Владимир Путин СССРни сақлаб қолиш лозимлиги тўғрисида биринчи марта фикр билдираётгани йўқ.  Россия раҳбари тез-тез шундай баёнотлар бериб туради.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Сентябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Авг   Окт »
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви