Шавкат Мирзиёев янги таҳрирдаги «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунни имзолади

Ўзбекистон республикаси президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь куни янги таҳрирдаги «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида» қонунни имзолади.

Қонун лойиҳаси 2016 йилнинг 10 мартида Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган, 2016 йилнинг 25 августида Сенат томонидан тасдиқланган. Қонун расман нашр қилинганидан бошлаб 3 ой муддат ичида кучга киради.

Қонунда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланиб, Қонунга киритилган нормалар давлат органлари томонидан қонун талабларини бажаришда ҳар хил аралашувларни ва коррупцияни олдини олиш, тадбиркорларга қулай шароитлар яратиш ва ишловчи ходимларни меҳнат шароитларини доимий равишда яхшилашга ҳамда уларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ижтимоий ҳимояни таъминлашга қаратилди.

Ушбу Қонунда жамоавий ҳимоя воситалари, зарарли ишлаб чиқариш омили, иш ўрни, ишлаб чиқариш фаолияти, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса, касб касаллиги, меҳнат шароитлари, меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнатда майиб бўлиш, ноқулай ишлаб чиқариш омиллари, хавфли ишлаб чиқариш омили, шахсий ҳимоя воситалари каби тушунчаларга атрофлича таъриф берилди.

Мазкур Қонуннинг қабул қилинишида:
– меҳнатни муҳофаза қилишни республика, тармоқ ва ҳудуд даражасида давлат органларининг вазифалари белгиланди ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бажаришга иш берувчи билан бирга ходимнинг ҳам масъулияти оширилиши;
– меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этишга имкониятлари етмаган кичик корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг вазифаларини бажариш аутсорсинг асосида меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида хизматлар бозорининг профессионал иштирокчиларини (тадбиркорларни) жалб қилиниши;
– ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини олдини олиш ҳамда камайтирилиши ташкилотнинг иқтисодий ҳолатини ўсишига сабаб бўлади, иш берувчиларнинг меҳнат муҳофаза қилишни ташкил этиш мақсадида ташкилотлар томонидан ихтиёрий равишда меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизимини аудит қилиш механизми жорий этилиши;
– ходимларнинг айрим тоифалари, аёллар, вояга етмаган шахсларни ва меҳнат қобилияти чекланган шахслар учун меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятларини белгиланиши;
– меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатишни таъминлаш юзасидан талаблар киритилди ва бошқа давлат бошқаруви органларининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари белгиланиши назарда тутилди;

Бундан ташқари ташкилотларда иш берувчи ва ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бажариш бўйича масъулиятини ошириш, шу жумладан, ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш чораларини кўриш бориш белгиланди.

Қонунда меҳнат шароитлари бўйича иш ўринлари аттестацияси, Меҳнат шароитлари давлат экспертизаси талаблари ҳам киритилган бўлиб, бу меҳнат шароитлари бўйича иш ўринлари аттестациясини ўтказиш орқали ходимларга зарарли ва (ёки) хавфли меҳнат шароитларида ишлаганлик учун кафолатлар ҳамда компенсациялар берилишининг тўғрилигини, ходимларнинг ҳақиқий меҳнат шароитларини баҳолаш мақсадида амалга оширилиши белгиланиб қўйилган.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Сентябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Авг   Окт »
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви