Диққат: Ўзбекистон фуқаролигидан маҳрум бўлиш ҳолларига ойдинлик киритилди

«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонунига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ, Ўзбекистон фуқароси чет давлатда ҳарбий хизмат, хавфсизлик хизмати, полиция, адлия идоралари ёки давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа идораларига ишга кирса фуқароликдан маҳрум этилади.
«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонунига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларда республика фуқаролигидан маҳрум бўлиш ҳолларига ойдинлик киритилди. Қонун Республика парламенти томонидан август ойида қабул қилинган ва маъқулланган. Куни кеча эса Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи, Бош вазир Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган.

Шу тариқа, Қонунга киритилган ўзгартиришлар кучга кирган. Қонуннинг 21 моддасига киритилган ўзгаришларга мувоқиқ, Ўзбекистон фуқароси хорижий давлат фуқаролигини олса, бунда, у 1 ой муддат ичида Ўзбекистон ИИВ идоралари ёки хориждаги консуллигига фуқаролигини ўзгартирганини маълум қилиши шарт. Илгариги қонунда бундай мажбурият кўрсатилмаган эди. Қонунга мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон фуқароси: чет давлатда ҳарбий хизмат, хавфсизлик хизмати, полиция, адлия идоралари ёки давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа идораларига ишга кирса; чет элда уч йил ичида узрсиз Ўзбекистон консуллиги ҳисобида турмаса; Ўзбекистон фуқаролигини сохта ҳужжатлар ёки ёлғон маълумотлар асосида олган бўлса; чет давлат фойдасини кўзлаш, тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар содир этиш орқали жамият ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказса Ўзбекистон республикаси фуқаролигидан маҳрум этилади.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Сентябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Авг   Окт »
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви