Наҳотки?! Шерали Жўраев, Обид Асомов ва Юлдуз Усмонова катта саҳнага қайтмоқда?

Ўзбек санъати дарғалари — Обид Асомов, Шерали Жўраев ва Юлдуз Усмонова катта саҳнага қайтиши мумкин. Бу ҳақда шоир Муҳаммад Исмоил ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали хабар берган: “Кейинги соатларда яхши яхши хушхабарлар қулоғимга чалинаяпти: Навоий мукофоти совриндори, Ўзбекистон халқ артисти, санъатимиз қироли Шерали Жўраев, Ўзбекистон халқ артисти Юлдузхоним Усмонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, дўстимиз Обиджон Асомовлар яна катта саҳналаримизга қайтишаётган эканлар. Илоҳо эшитганларим рост бўлсин! Санъатимиз осмонида порлаб турган бу юлдузлар жонажон халқимизга хизмат қилишдан, гўзал қўшиқларни армуғон этишдан ҳечқачон толмасинлар, минг йиллик ўзбек санъати довруғини яна бутун оламга ёяверсинлар! Биз сизларни севамиз, биз сизларни соғинганмиз, биз сизларни интизор кутмоқдамиз!”

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Сентябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Авг   Окт »
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви