Шавкат Мирзиёев янги қонунга имзо чекди: энди “Аҳмадбой”лар 10 йилга қамалади!

Молиявий пирамида ташкил қилганларни жазолаш тўғрисидаги қонун август ойида қабул қилинган ва шу ойнинг ўзида парламент томонидан маъқулланган. Куни кеча эса бу қонун Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун шанба куни кучга кирди. Янги таҳридаги қонун мамлакатда молиявий пирамидаларни ташкил қилганларни ўн йилгача озодликдан маҳрум этишни назарда тутади. Пирамида Молиявий пирамида қурбонига айланмаслик қоидалари Молиявий пирамида ташкил қилганларни жазолаш тўғрисидаги қонун август ойида қабул қилинган ва шу ойнинг ўзида парламент томонидан маъқулланган. Куни кеча эса Ўзбекистон президенти в.б., бош вазир Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Жиноят кодекси молиявий фирибгарликлар орқали йирик миқдорда пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолиятга доир янги модда билан бойитилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган Жиноят кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонунда шу ҳақда батафсил маълумот берилган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига киритилган янги 181-1 моддасига биноан, мулкий манфаат бериш бўйича зиммага мажбурият олиш йўли билан жисмоний ва юридик шахсларнинг пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкини жалб этишга доир ноқонуний фаолиятни амалга ошириш ва бунда илгари олинган мажбуриятни жисмоний ва юридик шахсларнинг янги жалб этилган пул маблағлари ва (ёки) бошқа мол-мулки ҳисобидан бажариш, шунингдек, бундай фаолиятга раҳбарлик қилиш ва шундай фаолият кўрсатилишини таъминлаш:

а) жуда кўп миқдорда;

б) ўта хавфли рецидивист томонидан;

в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, — етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Сентябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Авг   Окт »
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви