Меҳнат вазирлиги: Вояга етмаганларни пахта теримига жалб этиш ва мажбурий меҳнат тақиқланади

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги матбуот хизмати эълон қилган баёнотда мажбурий меҳнат ва вояга етмаганларни пахта теримига жалб этиш муаммоларига тўхталиб ўтилди.

«Бугунги кунда жаҳоннинг 182 мамлакати Халқаро Меҳнат ташкилоти (ХМТ) аъзоси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси 1992 йилнинг март ойида ХМТнинг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлди. Ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон ХМТнинг 13 конвенциясини, шу жумладан, саккизта асосий конвенциясининг еттитасини ратификация қилган, — дейилади хабарда. — Халқаро меҳнат ташкилоти 1919 йилда ташкил топган ҳамда Филадельфия декларациясида (1944 йил) кўрсатиб ўтилган қуйидаги тамойилларга асосланган ҳолда ўз фаолиятини олиб боради:

меҳнат товар эмас;

сўз эркинлиги ва бирлашиш эркинлиги доимий тараққиётнинг зарурий шартидир;

ҳар қандай жойдаги қашшоқлик умумий фаровонлик учун таҳдидлидир;

ирқи, эътиқоди ёки жинсидан қатъий назар, барча одамлар эркинлик ва инсон қадр-қимматини ҳурматлаш, иқтисодий барқарорлик ва тенг имкониятлар шароитида моддий фаровонлик ва маънавий ривожланиш ҳуқуқига эгадир.

Халқаро меҳнат меъёрларини ишлаб чиқиш ХМТнинг энг муҳим ва ўзига хос функцияларидан бири ҳисобланади. Меҳнат соҳасидаги асосий ҳуқуқларнинг минимал стандартлари конвенциялар ва тавсиялар шаклида қабул қилинади».

Материалда таъкидланишича, Халқаро меҳнат ташкилотининг аъзоси бўлган давлат ҳукумати ХМТ конвенциялари ва протоколларини ратификация қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун ўз мамлакатининг ваколатли миллий органига тақдим этилишини таъминлайди. ХМТга аъзо давлат у ёки бу конвенцияни ратификация қилгандан сўнг миллий қонун ҳужжатларини унга мувофиқлаштириш ҳамда ижросини таъминлашни ўз зиммасига олади. ХМТ тавсиялари мажбурий тусга эга эмас бўлиб, сиёсат, қонунчилик ва амалий фаолият соҳасида қўлланма вазифасини бажаради.

«Ўзбекистон Республикаси томонидан Халқаро Меҳнат Ташкилотининг «Мажбурий меҳнат тўғрисида» 29-сон, «Мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисида» 105-сон, «Энг кичик ёш тўғрисида» 138-сон ва «Болалар меҳнатининг энг ёмон шакллари тўғрисида» 182-сон конвенцияларини ратификация қилинган. Мазкур конвенциялар нормаларига мувофиқ, миллий қонунчилигимизда ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан мазкур тоифа ходимларининг соғлиғига зиён етказиши мумкин бўлган ишларда фойдаланиш, шунингдек, меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш тақиқланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 29 июлда 1990-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган Ўн саккиз ёшдан кичик шахсларнинг меҳнати қўлланиши тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитлари ишлари Рўйхатида пахтани қўлда теришда ҳамда қўлда суғоришда банд бўлган ишларда ўн саккиз ёшдан кичик шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиш тақиқланган», — дейилади Меҳнат вазирлиги хабарномасида.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Сентябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Авг   Окт »
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви