Ўзбекистонда шахсий ҳаёт дахлсизлиги қонун билан ҳимояланди

Маъмурий жавобгарлик кодексининг 46 моддасига мувофиқ, фуқаронинг шахсий ҳаёти ҳақида маълумот тўплаш, шахсий ёки оила сири бўлган маълумотларни фуқаронинг розилигисиз тарқатиш энг кам иш ҳақининг 10дан 40 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик Кодекси ва Жиноят Кодекси янги моддалар билан тўлдирилди. Ўзгартиришлар киши шахсий ҳаёти даҳл қилинганлик учун жавобгарлик қўлланилишини назарда тутади. Кодексларга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонун Ўзбекистон президенти в.б. Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди, деб хабар қилган UZ24. Тузатишлар 24-сентябрдан бошлаб кучга кирган. Маъмурий жавобгарлик кодексининг 46-моддасига мувофиқ, фуқаронинг шахсий ҳаёти ҳақида маълумот тўплаш, унинг шахсий ёки оила сири бўлган маълумотларни унинг розилигисиз тарқатиш энг кам иш ҳақининг 10дан 40 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади. Жиноят Кодексининг 141 моддасига мувофиқ, худди шундай ҳаракатлар энг кам иш ҳақининг 50дан 100 бараваригача жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 6 ойгача қамоқ жазоси билан жазолашга сабаб бўлади.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Сентябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Авг   Окт »
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви