Алкогол маҳсулотларини сотиш ҳақида янги қарор: энди сотувчи харидордан ҳужжат талаб қилишга ҳақли!

Алкоголли маҳсулотлар билан савдо қилаётган сотувчи йигирма ёшдан кичикроқ кўринган харидордан унинг ёшини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатишни талаб қилиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат «Мирзиёев Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш қоидаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Эндиликда: — савдо автоматлари орқали; — болалар ўйинчоқлари, конфетлар ёки болалар ассортиментига кирувчи бошқа товарларни имитация қилувчи (шуларга ўхшатиб ишланган бўлса) алкоголли маҳсулотларни сотиш тақиқланади. Бундан ташқари, савдо қилинаётган жойларда йигирма ёшга тўлмаган шахсларга уни сотишга йўл қўйилмаслиги, шунингдек алкоголли маҳсулотларнинг инсон соғлиғига зарарли таъсири тўғрисидаги огоҳлантирувчи ёзувлар бўлмаган ҳолларда; алкоголли маҳсулотларнинг тарасида алкоголли маҳсулотларни истеъмол қилиш инсон соғлиғига зарарли таъсир қилиши тўғрисида матн ва (ёки) расм шаклидаги тиббий огоҳлантириш мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳам уларни сотиш мумкин бўлмайди. Яна бир қўшимчага кўра, «Алкоголли маҳсулотлар билан савдо қилаётган сотувчи йигирма ёшдан кичикроқ кўринган харидордан унинг ёшини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатишни талаб қилиши, ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда эса алкоголли маҳсулот сотишни рад этиши шарт».

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Сентябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Авг   Окт »
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви