30 йилдан буён адашмаган сиёсатчи ким АҚШ президенти бўлишини айтди

Лихтман «Оқ уй калити» деб номланган АҚШ президентлиги сайловларида ғолибни аниқлаб берадиган махсус тизимни ишлаб чиққан.

1984 йилдан буён АҚШ президентлиги сайловлари натижаларини олдиндан айтиб берадиган ва бу борада бирор марта ҳам адашмаган америкалик сиёсатчи Алан Лихтман Дональд Трампнинг ғалабасини башорат қилди, деб хабар беради nuz.uz Звезда телеканалига асосланиб. Лихтман «Оқ уй калити» деб номланган АҚШ президентлиги сайловларида ғолибни аниқлаб берадиган махсус тизимни ишлаб чиққан. Ушбу мураккаб тизим кўплаб кўрсаткичларни “ҳақиқат ёки ёлғон” тамойили асосида таҳлил қилиб чиқади.  Сўровларда Трамп Клинтондан олдинга ўтиб кетгани маълум бўлди Улар орасидан қисқа ва узоқ муддатли иқтисодий истиқбол, «алоҳида кампанияга эга учинчи партия»нинг мавжудлиги ёки йўқлиги, номзодлар маъмурияти билан боғлиқ жанжаллар, ҳозирги президентнинг ҳарбий ёки ташқи сиёсий мағлубияти каби кўплаб кўрсаткичлар ўрин олган.

Лихтманнинг фикрича, ҳозирги сайловлар унинг 30 йиллик фаолияти давомида тахмин қилиш энг мураккаб бўлган сайловлар бўлиб, бироқ шунга қарамай унда республикачилар номзоди Дональд Трамп ғалаба қозонади. Кўпчилик Дональд Трампнинг ғалабасига шубҳа қилаётган бир даврда кутилмаганда Хиллари Клинтоннинг 11 сентябр куни тоби қочиб қолиши ва унга «ўпка шамоллаши» ташхиси қўйилиши сайловчиларни бир оз ўйлантириб қўйди ва ҳаттоки Клинтоннинг ўрнига бошқа номзодни кўрсатиш ҳақидаги луқмалар ҳам пайдо бўлди.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Сентябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Авг   Окт »
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви