Путин ва Анжелина Жоли турмуш қурмоқчи?!

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Анжелина Жолига жиддий таклиф юборди. Бу ҳақда “интерсакс.ру” хабар бермоқда.

Манбада айтилишича, 21 сентябрь куни Анжелинага етиб келган конвертда никоҳ узуги, Россия паспорти ҳамда Владимир Путиннинг исм-шарифи бўлган. Америка ОАВнинг ёзишича, Путин азалдан Анжелина Жолига ўзгача муносабатда бўлган ва Майамига тез-тез ташриф буюриб, актрисани қимматбаҳо совғалар билан хурсанд қилиб турган.

Анжелинанинг ўзи ҳам “Hollywood Reporter”га берган интервьюсида буни тасдиқлаган: “Мен унинг ёнида ўзимни ноқулай ҳис қиламан. У бир пайтлар менга барини ташлаб, Панамага кетишни таклиф қилганди, аммо мен бундай қила олмадим”.

Актриса келажагини Брэд Питт билан тасаввур қила олмайди. Буни эса шундай изоҳлайди: “Бугун Брэдни киноларга таклиф қилишяпти, демак, пули бор. Аммо эртага уни эсламай қўйишлари мумкин. Путин эса доимо Путин бўлиб қолади. Мен у билан доим ҳашамат ичида яшашимга ишонаман”. Шунингдек, Жоли Брэд Питт унинг барча талабларига рози эканлигини ҳам таъкидлаган.

Манбада таъкидланишича, “Актриса аллақачон Москвага учиб кетган. Кремлда Путин ва Анжелина Жолининг никоҳ маросимига тайёргарлик кўрилмоқда. Шундан сўнг жуфтлик асал ойини ўтказиш учун Тувуга жўнаб кетади”.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Сентябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Авг   Окт »
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви