Тошкентдаги айрим тиббиёт муассасалари ёпилади

Пойтахтимизда тўртта тиббиёт муассасаси, хусусан битта республика маркази қайта ташкил этилади

Ушбу чоралар Вазирлар Маҳкамасининг “Тиббиёт муассасалари тузилмаларини оптимллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимидаги ходимларнинг иш ҳақи тизимини мувофиқлаштириш чоралари тўғрисида”ги Қарори билан кўзда тутилган.

Эндиликда Республика йирингли жарроҳлик ва қандли диабет хасталиги жарроҳлик асоратлари маркази бўлмайди, дея хабар беради UT.uz нашри. Уни Тошкент тиббиёт академиясининг 2-сонли клиникаси тасарруфига ўтказишади. Бунгача Марказ академиянинг корпусларидан бирида фаолият юритарди.

Тиббиёт муассасаларининг бирлаштирилиши беморларга хизмат кўрсатиш сифатига таъсир қилмайди. Ёпилаётган марказ ходимлари ўз жойларида ишлашади, аммо тиббий ҳужжатларда ёзувлар ўзгаради.

Олмазор туманининг талабалар поликлиникаси Олмазор тумани тиббиёт шаҳарчасининг кўптармоқли Марказий поликлиникасига айлантирилади ҳамда нафақат талабаларга балки шу ерда яшовчи аҳолига ҳам ёрдам кўрсатади.

Шу билан бирга Тошкент шаҳар 2-сонли клиник шифохонаси ҳамда силкасалликлари шаҳар клиник шифохонаси ҳам ёпилади. Бўшаётган ўринлар пойтахтнинг бошқа тиббиёт муассасларига ўтказилади. Пойтахт шифохоналарининг кенгайиши аҳолига хизмат кўрсатиш сифатининг ошишига ёрдам беради.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Сентябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Авг   Окт »
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви