Атамбаевга қандай ташхис қўйилгани ойдинлашди

Шифокорлар Қирғизистон президентига юрак аритмияси ва овқат ҳазм бўлиши жараёни бузилиши ташхисини қўйдилар. Хабарларга кўра, Алмазбек Атамбаевнинг аҳволи қониқарли ва у шу ҳафта охирида касалхонадан чиқарилиши мумкин.
Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев Москва шаҳридаги Марказий клиник шифохонасида даволанишни давом эттиряпти, деб хабар қилган Атамбаевнинг матбуот хизмати раҳбари Алмаз Усенов ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида. У берган маълумотларга кўра, Атамбаев айни вақтда мутахассислар назоратида бўлиб, шифокорлар унинг юрагини текширувдан ўтказишган ва даволашган. «Юрак аритмиясини бартараф этиш мақсадида Россия Тиббиёт Фанлари Академияси (РАМН) профессори Амиран Ревишвили жалб қилинди. Айни вақтда юрак уриши фаолиятининг бузилиши билан боғлиқ муаммолар тўлалигича бартараф этилган», — деб ёзган Усенов. Усенов шунингдек, 2008 йилда ўткир заҳарланишдан сўнг Туркияда Атамбаевнинг қизилўнгачини операция қилишгани ҳақида эслатиб ўтди. Маълумотларга кўра, ҳозирда президент аҳволи қониқарли, деб баҳоланмоқда ва у шу ҳафта охирларига қадар шифохонадан чиқарилиши мумкин.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Сентябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Авг   Окт »
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви